MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Каломдаги художўй аёл Ҳанна ҳақида жуда яхши биласиз. У ҳақида жуда кўп маротаба эшитган бўлишингиз керак. Бироқ бугун бу аёл ҳаётининг бошқа бир томонига сиз билан бирга назар ташлашга ҳаракат қиламиз. Ҳанна Худога ибодат қилди. Худо ибодатини эшитиб, унга ўғил ато қилса, шу фарзандни яна Худога қайтаришга ваъда берди. Худо эзилган аёлнинг илтижосини эшитиб, унга ўғил фаранд ато қилди. Ҳанна унга «Шомуил» — Худодан тилаб олдим, деб исм қўйди.

Сиз билан биз ўзимизни художўй, деб ҳисобласак-да, Худо ибодатларимизга жавоб бермаганида нолиймиз, Ундан ҳафа бўламиз. Худонинг бизнинг ибодатимизга берган жавобини тезда унутиб, қийин дамларда, «Худо менга ҳеч ҳам жавоб бермайсан», — дея ношукрлик қиламиз. Ҳанна ундай қилмагани аниқ.

Narrator 2 Чунки ўғли Шомуилнинг ўзи Худонинг ибодатига берган жавобининг тирик гувоҳлиги эди. У ҳар сафар ўғлининг исмини айтиб чақирар экан, Худодан тилаб олганини ўз-ўзига эслатарди.

Ҳанна ҳақида яна нималарни биламиз? У қандай қилиб севимли ва тилаб олган ўғлини Маъбадга руҳоний Элаҳ олдига ташлаб кетда олдийкан? Агар ўтган сафарги суҳбатларимизни тинглаган бўлсангиз, унда руҳоний Элаҳнинг ўғиллари нақадар гуноҳкор ва таъмагир бўлганини билиб олгансиз. Ўша пайтда халқ орасида руҳоний ўғиллари ҳақида ёмон гап-сўзлар тарқалганди. Уларнинг ёвузлиги ҳақидаги гаплар Ҳаннанинг ҳам қулоғига етган бўлиши керак. У ўғли Шомуилни ўз ўғилларини тарбиялай олмаган руҳоний Элаҳнинг қўлига қандай топшириб кетди экан? Агар Ҳаннанинг ўрнига ўзимизни қўйиб кўрадиган бўлсак, унга бундай қилиш осон бўлмаганини билишимиз мумкин.

Narrator 1 У руҳоний Элаҳ ва унинг ўғиллари ҳақида яхши билгани ҳолда, Худога бўлган ишончи ва яна бир нарса туфайли Шомуилни маъбадга ташлаб кета олди. Ўша бир нарса – Ибодат эди. Ҳанна ўғли учун ибодат қилган экан, унда нега Муқаддас Каломда Ҳаннанинг қилган ибодати ёзилмаган? Унинг ибодат қилганини, Худо билан яқин бўлганини қандай биламиз? Қандай қилиб, Ҳанна Худога ишонган, руҳан кучли аёл бўлган дея оламиз? Бунга далилимиз бор! 1Шоҳлар 2 бобда Ҳанна Худога ҳамду – сано айтиб куйлайди. Келинг, унинг ҳамду-саносидан бир парча келтираман: «Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди. Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанурман, нажот бергани-чун севинурман. Эгам – танҳо ва ҳақиқий Худо, ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй, Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир».

Narrator 2 Худо билан яқин муносабатда бўлган, Муқаддас Руҳга тўлган аёлгина мана шундай ишонч ва қайноқ имон билан ҳамду сано айта олади. Худо Ҳаннани тақдирлади. У ибодатида ўғлини Худога топширишга ваъда бериб, ваъдасининг устидан ишонч билан чиқа олгани учун, Худога бўлган кучли имони учун, Унинг иноятини, қудратини унутмагани учун тақдирлади. Шу хурсандчилик хабарни Муқаддас Каломдан ўқисак: «Эгамиз Ҳаннага ғамхўрлик қилди. У ҳомиладор бўлиб, яна уч ўғил, икки қиз туғди. Ëш Шомуил эса Эгамизнинг ҳузурида ўсиб улғайди» (1 Шоҳ 2:21). Биз сиз билан бирга Муқаддас Каломдаги шаҳслар ҳаётига ҳаёлан саёҳат қилиб, уларнинг ҳаётида ўзимизга кераклича сабоқ олишимиз мумкин. Бундай саёҳатлар сизга маъқул бўлса, бизнинг суҳбатларимизни мунтазам тинглаб боринг. Ундан ташқари бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга ҳамроҳлик қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top