3:24

Филимўнга мактуб

MP3

Narrator 1 «Мен, Исо Масиҳ учун банди бўлган Павел ҳамда укамиз Тимофейдан севикли ҳамкоримиз Филимўнга салом… Мен дуоларимда ҳар доим сени эслаб, Худойимга шукур қиламан. Чунки Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча аҳли мўминга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб тураман. Сенинг имон йўлида қилаётган фаолиятинг таъсирчан бўлгай, Масиҳдан бизга насиб бўладиган бутун ҳайр-баракани билиб олгайсан. Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди. Биродарим, сен туфайли аҳли мўминнинг кўнгли тинч. » (Филимўнга 1-7)

Ассалому алайкум. Ҳозиргина тинглаганингиз, ҳаворий Павлуснинг Филимўн деган имонлига ёзган мактуби. Бу мактуб орқали биз Филимўнни қандай имонли бўлганини билиб олишимиз мумкин.

Narrator 2 Ҳаворий Павлус даврида ҳам турли хил имонлилар бўлган, уларнинг баъзилари Павлуснинг хизматига қўшилиб, охирига етказа олмай, қийинчиликлар чоғида Павлусни ташлаб кетишган. Баъзилари охиригача у билан бирга унинг хизматига елкадош бўлишган. Ҳаворий Павлус бу мактубни Филимўнни руҳлантириш, шу орқали ўз истакларини баён этиш учун битган. Мактуб жуда ажойиб тарзда, Филимўннинг қанчалик яхши ва ажойиб инсон бўлганини айтади. Филимўн ҳақида ўйлаганида, у ҳақида ибодат қилганида, Павлус у учун Худога шукроналар айтади. Мактубдан биз Филимўннинг имони кучли бўлганини ва бошқа имонлиларга яхши муносабатда бўлганини билишимиз мумкин. Павлус Филимўнга қисқагина мактуб ёзган бўлса ҳам, улар бир-бирларига суянадиган даражада яқин инсонлар бўлганини билишимиз мумкин. Чунки Павлус мактубида, «Сенга Масиҳ номидан буйруқ беришга тўла ваколатим бор» дейди.

Narrator 1 Ундан ташқари ҳали қамоқда экан, Колосадаги имонлиларнинг юзини кўришни умид қилиб, Филимўнга ўзи учун бир бошпана ҳозирлашни буюради. Павлус бу мактубни ёзганида Римда, Филимўн эса Колоссада эди. У ўзининг Колоссаликларга мактубида Филимўннинг қули Ўнисимни Колоссага юбораётгани ҳақида айтади: «Содиқ ва севимли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисим ҳам Тихик билан бирга олдингизга боради. Улар бу ерда юз берган ҳамма нарсани сизларга айтиб беришади» (Кол 4:9).

Муқаддас Каломда Филимўн ҳақида ёзилганларига қараб, унинг Колоссадаги жамоатнинг аъзоси бўлиб, имонлилар тез-тез унинг уйида йиғилиб турганларини биламиз. Павлуснинг унга ёзганларига қараб, Филимўннинг имонли сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам яхши одам бўлганлигини билишимиз мумкин.

Narrator 2 Маълумотларга қараганда, Павлус Колоссада ҳеч қачон бўлмаган, шундай бўлса, қандай қилиб Колоссадаги Филимўн ва бошқа биродарлар билан танишган? Тахминларга кўра улар иккиси Колоссадан бошқа жойда, масалан, Эфесда учрашиб танишишган. Чунки Эфес шаҳри Колоса шаҳридан узоқ эмас. Улар қандай ва аниқ қаерда учрашганлари ҳақида тўлиқ маълумот йўқ, аммо Филимўннинг Исо Масиҳ нажотини қабул қилишига Павлус сабабчи бўлгани аниқ. Чунки ўзининг Филимўнга ёзган мактубида у шундай дейди: «Агарда у сени бирор нарсада хафа қилган бўлса ёки сендан қарздор бўлган бўлса, буни менинг зиммамга юкла. Мен, Павел буни ўз қўлим билан ёзяпман: мен тўлайман. Ахир, сенга ўз ҳаётинг билан мендан қарздор эканлигингни айтаётганим йўқ!» (Филимўн 18).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top