3:36

Мусонинг туғилиши 5

MP3

“Левий қабиласидан бир киши бориб, ўша қабиладан ўзига хотин олди. Хотини ҳомилали бўлиб, ўғил туғди, ўғлининг чиройлигини кўриб, уни уч ой яшириб юришди. Энди бошқа уни яшира олмай, қамишдан сават ясаб, уни мум билан қатронлади; Саватга чақалоқни солиб, дарё бўйидаги қамишзорга қўйди. Опаси эса узоқда туриб уни нима бўлишини кузатди“ Чиқиш 2:1-4. Бу ота-она, Худованд уларнинг фарзандлари ҳақида ғамҳўрлик қилишига ишонардилар.

“Бу вақтда Фиръавннинг қизи ювиниш учун дарёга чиқди; хизматкорлари эса қирғоқ бўйлаб юришган эди. У қамишзордаги саватни кўриб қолиб, уни олиш учун қулини юборди. Саватни очиб чақалоқни кўрди; унда бола йиғлар эди: унга раҳми келиб, деди: бу бола Ибронийлардан. Чақалоқнинг опаси эса Фиръавннинг қизига деди: чақалоқни эмизиш учун, мен бориб ибронийлардан эмизувчини чақириб келайми? Фиръавннинг қизи унга айтди: бор. У қиз бориб чақалоқнинг онасини чақириб келди. Фиръавннинг қизи унга айтди: бу чақалоқни олиб, мен учун уни эмиз, мен ҳаққингни тўлайман. Хотин эса чақалоқни олиб, уни эмиза бошлади.

Чақалоқ катта бўлди, хотин эса уни Фиръавннинг қизига олиб келди. У эса унга ўғил ўрнида бўлиб, унга Мусо деб исм қўйди, чунки уни мен сувдан чиқариб олдим, деган эди“. Шу юсинда Худованд чақалоққа етарлича ғамхўрлик қилган эди. Албатта хар бир иброний бўлган чақалоқни ўлдиришаётган бир пайтда. Бизнинг қахрамонимиз бўлмиш Мусонинг ота онаси юз фоиз Худога ишонишиб чақалоқни Отамизга топширишди. Бу ишонч эса ўзини оқлади. Худованд Мусони ҳимоя қилиш учун унинг опаси Марямдан ва ҳатто фиръавннинг қизидан ҳам фойдаланди!

Кейин Худованд Мусони ўз онасига қайтариб берди, токи онаси уни эмизиб, фираъвнни қизига қайтариб бериш учун маълум ёшгача ўстириш керак эди. Бу албата Худованднинг мўъжизаси эди. Худованд исроилликларни миср қуллигидан халос қилиш учун Мусодан фойдаланишни режалаштирарди. Худованд, Мусо бошқа бир жойдан кўра фиръавнни уйида анча хавфсизликда бўлишини биларди. У, Мусо кейичалик халқни бошқарувчиси сифатида ўз фаолияти учун муҳим бўлган нарсаларни ўрганишини ҳам биларди. Худованд шайтондан кучлироқдир.

Худованд ҳамма нарсадан юксакдир. Режаларини амалга ошириш учун Уни ҳеч ким тўхтатолмайди. Биз доимо Худовандга ишонишимиз мумкин, ҳатто атрофимизда барчаси ёмонга ўхшаса ҳам. Исроил халқи қулликда бўлганда ҳам, Худованд уларга ғамҳўрлик қиларди. У биз учун ҳам ғамҳўрлик қилади. Хурматли тингловчи Мусо саройдан нима учун қочганлигини сабаби хар биримизга яхши маълум. Бу воқеани эшитган Фиръавн, Мусони ўлдирмоқчи бўлди; аммо Мусо Фиръавндан қочиб, Мадиам ерига бориб тўхтади. Исроилликлар фосиқ фиръавннинг асирлари эди. Улар озод бўлолмасдилар. Мусо уларга ёрдам беришга ҳаракат қилди, лекин буни қилолмасди. Ҳеч бир одам Уни халқини фосиқ фиръавндан халос қилолмасди.

Худди шундай биз ҳам шайтон қуллари бўлиб туғиламиз. Биз ўзимиз ундан халос бўлолмаймиз. Ҳеч бир инсон бизни халос қилолмайди.Фақат Худованд буни қилолади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top