3:38

Линданинг ҳолати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар икки киши чин дилдан суҳбатлашиб қолса, ҳаётида бўлган воқеаларни, қийинчиликларни эсламай иложи йўқ. Албатта ҳар бир кишининг ҳолати ўзига бошқаникидан кўра қийинроқ ва имконсизроқ туюлади. Бизнинг ҳолатимизга тушмаган одамларга ҳавас қиламиз. Худога нолиймиз. Ҳар бир кишининг муаммолари, ҳолатлари қанчалик турли хил бўлмасин, Худо ҳар биримизнинг ҳолатларимиздан юқори. Худо ҳар қандай ҳолатда ҳам бизга ёрдам бера олади. Бугун Линда бувининг ҳаётида бўлиб ўтганлари, Худодан ўрганганларини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз. «У ўз уйида ўтирар экан, бир пайтлар онаси билан бўлган воқеани эслади. Худди шу ерда стол атрофида онаси билан гаплашиб ўтирганида «Мен Худога вақт ажрата олмаяпман. Мен ўзим истагандай кўпроқ вақт Худо билан бирга бўлишни истайман, аммо менинг болаларим кўп. Улар билан бирор нима қилишнинг ҳеч иложи йўқ», — деб нолиганди ўшанда.

Narrator 2 Онаси эса узоқ вақт сукут сақлаб: «Ҳа, биламан. Сен болалардан жуда чарчагансан. Менимча, Худо сенга тўққизта фарзанд бериб адашганга ўхшайди. Кел, уларнинг баъзиларини боласи йўқларга бериб юборамиз. Шунда болаларинг камайиб, Худога вақт ажратишга ҳам имконинг бўлади. Онасининг гапи уни ларзага солди. Кейин болаларининг баъзилари йўқ бўлса қандай бўлишини тасаввур қилиб кўрди. Буни кўтара олмади. Фарзандлари кўп бўлса ҳам уларни ҳаддан зиёд севишини тушуниб етди. Ўша куни Линда чиндан ҳам Худога вақт ажрата олмади. Ўйлаб қараса, ташвишлари ва ишлари кўп бўлишига қарамай, бошқа кунлари Худога озгина бўлса ҳам вақт ажрата олган экан. Ўша куни нолиб, гуноҳ қилганини англади. Худо унга ҳар кунги ишларга етадиган куч, ҳар бир болага етадиган сабр-тоқат бериб туришини англаб етди. Онаси билан бўлган суҳбат уни анча зийрак торттирди.

Narrator 1 Бир неча кун аввал қўшниси билан бўлган суҳбатни эслади. Ўшанда биргина қизи бўлган қўшниси, уйларини ремонт қилишганини, уйлари ҳозир аввалгидан ҳам чиройлироқ бўлиб қолганини фаҳр билан айтганди. Линда эса уйига кириб, деворларидаги доғларни, фарзандларининг қўл изларини кўрди. Ўйинчоқларнинг сочилиб ётиши, болалар ҳонасининг доимо тартибсиз бўлиши, ошхонада ювуқсиз идишларни аримаслиги унинг асабларини яна ҳам таранглаштириб юборганди. Шу ҳолатни эслаб, ўшанда нотўғри фикрлаганини англади. Уйи тез-тез тартибсиз турса ҳам, баъзи ҳолларда ўзи истагандек дам ололмаса ҳам фарзандлари билан ҳаёт завқли эканини тушуниб етди. Шундан сўнг ҳар бир гапини ўйлаб гапирадиган бўлди.

Narrator 2 Кундалик ташвишлардан, уй юмушлари-ю болаларнинг шовқинидан чарчаган пайтда Линда онаси билан гаплашган жойга келиб, Худо билан гаплашадиган, Ундан сабр-тоқат, куч сўрайдиган бўлди. Бир пайтлар биргина қизи бор қўшнига ҳавас қилганларини, қўшнининг уйига ҳавас қилганини эслади. Чунки қўшнининг уйи доимо тоза турарди-да. У шуларни ўйлар экан, ўшанда қанчалик руҳан ёш бўлганини, сабрсиз ва ношукр бўлганини эслади. Онаси билан бўлган суҳбат, унинг кўзларини очди. У ўшандан сўнг, Худога қўлида, ўзида бори билан шукр қилишни ўрганди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Худо ҳолатлардан юқори эканини тушуниб етди. »

Азиз тингловчи қийинчиликлар чоғида руҳланишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг. Уларнинг гувоҳликлари орқали Худо сизга йўл кўрсатса ажаб эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top