MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, азизлар, бизнинг хизматчиларимиз томонидан тайёрланаётган эшиттиришлар сиз азиз биродарларимиз учун манзур бўлмоқда.

Марҳамат, навбатдаги эшиттиришимизни тинглаб дам олинг. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизнинг мавзуси миссионерлик хизматининг зарурлигини кўрсатувчи сабабларни очиб беришдан иборат бўлади.

Бу дунё шундай хизматга жуда зарурлигини ҳар бир радио тингловчи яхши билиб турган бўлса керак. Шунинг учун ҳар бир имонли биродар, қолаверса ҳар бир ибодатхона шу хизматни тўғри тушуниб, ўзларининг бор имкониятини ишга солмоғи зарурдир.

Сабаби, ҳозирги биз яшаб турган дунёда ҳали ҳақиқатни тан олмайдиган инсонлар кўплаб топилади. Биз масиҳийлар эса ушбу ҳақиқатни яхши биламиз. Шунинг учун, азиз биродарлар, ушбу ҳақиқатни одамларга биз етқазишимиз жуда зарур.

Бугунги эшиттиришимизнинг яна бир муҳим саволларидан бири, бу дунёда мен қаерга боришим керак деган саволдир. Тўғри, кўпчилигимизда балки бошқа мамлакатга бориб хизмат қилиш учун имконият бўлмаслиги мумкин.

Лекин яшаб турган жойимизда ҳам Худо учун яхшигина хизмат қилишимиз мумкин. Яшаб турган еримизда ҳам ҳақиқатни билишни истаган инсонлар кўплаб топилади. Яшаб турган жойимизда бизга яхши таниш бўлган инсонлар, дўстларимиз бўлиши мумкин. Айнан шундай инсонлар сиздан ва мендан Хушхабар эшитишни жуда истайди.

Худованд эса бизни айнан шу хизматда ўзимизни кўрсатишимизни жуда жуда хоҳлайди. Бу дегани, Худованд сизни фақат шу ерда бўлиб хизмат қилишингизни истайди дегани эмас.

Албатта, имконият бўлса, бошқа жойларда бошқа мамлакатларда ҳам Худованд учун хизмат қилишингиз мумкин. Азиз радио тингловчи биродарлар, шуни аниқ айтишимиз мумкинки, ҳар бир имонли киши доимо Хушхабар айтишга тайёр бўлиши керак.

Матто китобининг охирги бобларида Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳар бир Масиҳга имон келтирган инсонлар учун амри аниқ ёзиб қўйилган. Бошқаларга Хушхабар айтиш масиҳийларнинг ишига айланиб қолмаслиги керак.

Бу Худованд учун амалга оширилаётган хизмат эканлиги ҳар биримизни ёдимизда бўлиши шарт. Қачонки инсон: мен Худо учун шу ишни амалга ошираман, деб нимадир қилса, барча қилаётган ишлари чин юракдан бўлиши аниқдир. Азиз биродарлар, бизнинг www.najot.com сайтимиз ишлаб турибди. Вақтингиз бўлганда сайтимизга марҳамат қиласиз деган умиддамиз. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top