Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азиз биродарлар, яна сизлар билан радиомиз қаршисида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Азизлар, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси.
Ҳурматли ота оналар, мен шуни ишонч билан айта олишим мумкинки, фарзандларимизнинг келгуси ҳаётида, айниқса оталарнинг ўгитлари, қолаверса, улар ўз фарзандларига кўрсата олган ҳаётий намуналари жуда катта роль ўйнайди.
Майли у қандай бўлса ҳам: ишхонадами, оилавий рўзғорни тебратишми ёки бўлмаса бошқа ён атрофидаги инсонлар билан бўлган муносабатдами, барчаси учун оталарнинг кўрсата олган ҳаётий намуналари жуда муҳим.
Ҳатто оталар қандай жисмоний меҳнатга лаёқатлилиги ҳам болаларнинг келажак ҳаётлари учун ўз таъсирини ўтқазмай қолмайди. Биз катталарнинг асосий вазифаларимиздан бири, қолаверса, энг муҳими деб айтишимиз мумкин.
Ўз фарзандларимизга ҳаётга кўникишни ва ўз йўларида учраши муқаррар бўлган муаммоларни бартараф қилиш усулларини ўргатиб боришдан иборатдир. Болаларга биринчи навбатда ҳар бир ота Худо билан яшашни ўргатиши керак.
Минг афсус билан айтишимиз мумкин, бугунги кунда кўпчилик оталар ўз болаларига Худо билан яшашни ўргатиш ўрнига аксинча, Худодан узоқлашишни ўзлари билмаган ҳолда ўргатиб келишмоқда. Сир эмас, балки ҳаёт шунга ҳар биримизни мажбур қилаётгандир.
Масалан барчамиз болаларимизни келажакда ҳеч нарсага муҳтож бўлмасдан яшашини орзу қиламиз. Шу ниятимизга эришиш мақсадида эса болаларга кўпроқ пул топишни ўргатишга ҳаракат қиламиз.
Аслида бунда ҳеч қандай нотўғри йўлни кўрмаслигимиз мумкин. Лекин болаларга қандай усуллар билан пул топишни ўргатяпмиз, гапимизнинг мағзи шу ерда. Агар ҳалоллик билан ҳеч кимни алдамай яшашни ўргатсак, бу ҳар бир ота онанинг катта ютуғидир.
Болалар Худовандни қанчалик севиб, Унга умид қилиб яшашни ўргансалар, улар шунчалик ҳалолликни ва тўғри яшашни ҳам ўзларига жо қилиб борадилар. Шунинг учун, азиз оталар, болаларимизни ўзимиздан кўра янада олижаноб, Худога бўйсунувчи ва бошқаларни ҳурмат қиладиган инсон бўлиб етишишлари учун жон куйдирайлик.
Худо эса ушбу меҳнатимизни янада самарали бўлишини таъминлайди. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, интернетдаги ўзимизнинг сайтимиз манзилини сизларга айтиб ўтмоқчи эдим. Марҳамат, эслаб қолинг: www.najot.com Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча деб, сизлар билан хайрлашамиз. Хайр, саломат бўлинглар.