Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг.
Қачонлардир руҳий жанг ниҳоясига етиши тўғрисидаги фикр ҳар биримизга олиб бораётган жангимизда чидамли бўлишимизга бир туртки бўла олади. Биз ҳеч қачон ўз танамизда юз бераётган турли ҳис туйғулар билан ва шайтоннинг турли найранглари билан бир умр жанг қилишимизга тўғри келмайди.
Агар нажотга эга бўлиш бу фақатгина ўтмишга боғлиқ бўлганида эди, биз нимадан умид қила олардик?! Ҳаётимиз давомида ўйлаган умидларимизга етиша олмайдиган даврлар ҳам кўплаб топилади.
Бундан асло иккиланмаслигимиз керак. Аксинча, Раббимиз берган нажотни турли хил жангларда ҳам йўқотиб қўймасликка умид қилишимиз керак. Ҳаётимизни фақатгина турли бўлар бўлмас ишларга бағишлашимиз тўғри бўлмайди. Ундан кўра Худо билан биргаликда ўтқазиш анча завқлироқ бўлади.
Ваҳий китобининг 14 боби 13 оятида ҳаворий Юҳанно шундай деб ёзган эди: “Бундан кейин Раббимиз Исо уммати бўлиб дунёдан ўтганлар бахтлидир”. Агар Раббимиз Исо Масиҳ бўлмаганида эди, унда ҳеч нарсага умид қилолмасдик. Фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ туфайли яшашга ва Унга хизмат қилишга масиҳийларда умид пайдо бўлади.
1 Коринфияликларга мактубининг 15 боби 32 оятини биргаликда ўқиб кўрайлик: “Мен Эфес шаҳрида ваҳший ҳайвонлар билан курашдим. Агар буни фақат инсоний умид учун қилганимда эди, менга қандай наф бўларди? Агар ўликлар тирилмас экан, майли “келинг, еб ичайлик, чунки эртага ўламиз!”
Агар нажот олишнинг ҳеч қандай келажаги бўлмаса, жангчининг жанг қилиши учун бугуннинг ўзида кучи етмайди. Ҳаворий Павлус ҳар томонлама турли муаммоларга дуч келар эди. Уни қувғин қилишди, Павлус Худо томонидан ҳимоя қилинди; уни ўлдиришмоқчи бўлишди, Павлус ўлимдан қутилиб қолди.
Павлус билан бўлиб ўтган бундай воқеаларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Худованд бор экан, умидимиз фақатгина Ундан бўлиши керак. Ҳар қандай жангчи ҳам жангга киришидан олдин ғолиб бўлишига ишонади. Шунинг учун ҳам у охиригача жанг олиб боришга ҳаракат қилади.
Азиз биродар, Раббимиз Исо Масиҳнинг ер юзига қайта иккинчи бор келишига бироз қолди. Демак, олиб бораётган жангимизнинг ниҳояси қўриниб қолган. Озроқ куч тўплаб, бироз чидамли бўлсак, ғалаба бизникидир. Омин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизларга “хайр” деб айтишдан аввал, интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Марҳамат, эслаб қолинг: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.