2:56

Руҳий ғалаба 117

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, кўпчилигимиз эшитган бўлсак керак, фалончи ўлим тушагида ётган эди, мен унга Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гапириб бердим, у қабул қилди деган гапни.

Ёки бўлмаса шунга ўхшаш гапни аксини ҳам эшитган бўлишимиз мумкин. Ўлим тушагида ётган инсонни ҳечам безовта қилиш керакмас, майли, у тинчгина омонатни топширсин деган гаплар.

Энди нима қилишимиз керак ва қандай йўл тутишимиз керак деган оддий, лекин жуда муҳим саволлар пайдо бўлади. Мана шу мавзу бўйича мен ўзимнинг шахсий фикримни билдириб ўтмоқчийдим.

Ўйлашимча, ҳар бир масиҳий киши доимо бошқаларга Раббимизнинг нажоти ҳақида ва абадий ҳаётни қандай олиш мумкинлиги ҳақида гапириб ўтиши лозим. Албатта, ўлим тушагида ётган инсонга Масиҳ ҳақида гапириб бериш унчалик ҳам осонмас.

Чунки ўз дарди билан олишиб ётган инсонни камроқ безовта қилишимиз керак, албатта. Шундай йўл тутганимизда биз тўғри иш қиляпмиз, деб ўйлашимиз мумкин. Лекин Самодаги Худованд бизга бошқача буйруқни бажаришимизни ўргатади.

Ўлим тушагида ётган кишига ёки ўлаётган кишига албатта Масиҳ ҳақида сўзлаб беришимиз керак. Бу ҳақида Ҳизқиё пайғамбар китобида батафсил гапирилади. Азиз биродарлар, агар сиз ва мен бошқа инсонларни ва ўз яқинларимизни севсак, уларнинг ўлимидан сўнг, айниқса гуноҳли ҳаёт кечириб ўлганидан сўнг нима бўлиши ҳақида албатта уларни огоҳлантириб ўтишимиз лозим.

Шу ўринда сизларга бир мисолни гапириб бермоқчи эдим. Бир куни бир биродаримизни ҳали Исо Масиҳга ишонмаган киши суҳбатга таклиф қилади. Улар узоқ вақт биргаликда суҳбат қуришади.

Биродаримизнинг суҳбатдоши ўзини шунчалик эркин тутадики, ҳатто ора-орада масиҳийларнинг устидан кулишини ҳам яширмайди. Шунда биродаримиз сен Худованднинг олдида гуноҳларинг учун тавба қилишинг лозим, деб уни тавба қилишга чорлайди.

У эса кўнмайди. Албатта, орадан кўп йиллар ўтган бўлса ҳам мен шу суҳбат ҳақида шу биродаримиздан сўрадим. Биродаримизнинг айтишича, ўша суҳбатдоши билан ҳозирги кунга қадар алоқани узмаган ва ҳар сафар у билан куришганида тавба ҳақида унга эслатишини менга билдирди.

Мен ҳам шу биродаримиз каби ишонаман, Худованд қачондир ўша дўстимизни албатта тавбага олиб келади. Ҳар бир тавба қилган киши учун эса Самода байрам бўлади. Азизлар, сизларга шу жойда ўзимизнинг интернетдаги почта манзилимизни эслатиб ўтсам-да, сизлар билан хайрлашсам. Электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top