2:46

Худонинг сўзи 78

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда навбатдаги эшиттиришларимиздан бири.

Азиз радио тингловчи, ҳозир сизга бериладиган саволимиз балки сиз учун ғалати туюлар. Саволимиз шундай: сизнинг Масиҳга бўлган муносабатингиз қандай? Бундай савол беришдан мақсад, ҳар биримиз ўзимизнинг Масиҳ билан бўлган муносабатимизни яна бир бор текшириб кўришдир.

Кам бўлсада, орамизда балки Исо Масиҳга худди душмандек қарайдиган кишилар ҳам учраб туради. Лекин кўпчилигимиз Уни ҳурмат қиламиз. Аминманки, ҳамма Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида оз бўлсада нимадир билади.

Ҳар биримиз Уни ақлан таниймиз. Азиз радио тингловчи, кимда ким ҳали Раб Исони ўз юрагига қабул қилмаган экан, демак, у киши ҳали нажотга эга эмас. Тўғри, ибодатхонада Худони улуғлаб қўшиқ куйлаши мумкин.

Кимгадир Исо Масиҳ ҳақида гапиришни ёқтирар, лекин ҳали Раб Исони ўз юрагига таклиф қилиб, Ундан барча гуноҳлари учун кечирим олмаган инсон нажотга эга эмас, буни шунчаки Худо ҳақидаги қизиқиш деб айтишимиз мумкин. Нажотга эга бўлиш эса, қачонки инсон тавба қилганида ва Раббимиз Исо Масиҳга ишонгандан кейин амалга ошади.

Ҳаворийлар китобининг 3 боби 19 оятини биргаликда ўқиб кўрсак: “Шундай қилиб, гуноҳларингизни учирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо қилинглар”. Бундан ташқари, барчамизга яхши таниш бўлган яна бир оят бор.

У ҳам Ҳаворийлар китобининг 16 боби 31 оятида битилган. “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар”- деб ёзиб қўйилган.

Агар кимдир чин юракдан нажотга эга бўлишни истаса, Раб Исо доимо шу инсонга имкон беради.

Азиз радио тингловчилар, агар ҳали орамизда нажотга эга бўлмаган инсонлар бўлса, бугун Худо ажойиб имконият бермоқда. Ҳозирни ўзидаёқ Худодан кечирим сўраб ибодат қилинг. Жумладан ибодатда шундай деб айтишингиз мумкин: “Исо Масиҳ, мен гуноҳкорман, Сен эса мен каби гуноҳкорлар учун хочда азоб чекиб ўлгансан, Мени гуноҳларимни кечир ва мени юрагимга киргин, мени гуноҳдан пок қилгин, Омин”.

Азиз радио тингловчи, шундай ибодатдан кейин, албатта, Худо сизга нажот беради ва келажакда сиз У билан Осмон Шоҳлигида бирга бўла оласиз. Азизлар, сиз билан хайрлашар эканман, сизлардан мактуб кутиб қоламиз. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top