Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, мен сизлар билан радио қаршисида соғ-омон кўришиб турганимдан бағоят миннатдорман. Эски Аҳд китобини ўқиганимизда шунга гувоҳ бўламизки,
Агар кимдир гуноҳ қилса, бирон-бир жониворни қурбонликка келтириши керак эди. Худованд шундай деб айтган эди: “Ҳар бир гуноҳ қилган жон ўлиши керак,”- деб. Гуноҳ содир этган киши жониворни қурбонликка келтириши олдидан ўз қўлларини ўша жониворнинг бошига қўйиши керак эди.
Албатта, олий руҳоний бунга гувоҳ бўлиши керак бўлган. Шундай қилиб, гуноҳкорнинг содир этган гуноҳи шу жониворга ўтарди. Тўғриси, гуноҳ шу жониворга ўтди, деб ҳисобланар эди. Адан боғида Одам Ато Худованд билан бирга мазза қилиб яшаган пайтини ёдингиздан чиқармаган бўлсангиз керак.
“Мазза қилиб” дейишимизнинг сабаби, у ҳар куни Худо билан мулоқотда бўлган. Худо билан гаплашиш эса ҳақиқатдан ҳам ажойиблигини ҳар бир биродар билса керак. Раббимиз Исо Масиҳ хочда азоб чекиб ўлишининг сабаби, Одам Атонинг содир этган гуноҳи туфайли бўлган.
Раб Исо Масиҳ инсонларнинг барча гуноҳларини ўзига жо қилиб олди ва шундай оғир юк билан хочда азоб чекиб ўлди. Раббимиз Исо хочда инсонларнинг гуноҳи учун ўлган пайтида Худованднинг гуноҳкорларга нисбатан бўлган ғазаби босилган эди.
Худованд Исо Масиҳни итоаткор Ўғил бўлгани учун ва одамларнинг гуноҳи учун ўлимга борганига Уни янада юксалтирди. Эндиликда Раббимиз Исо Масиҳ Худонинг ўнг томонида ўтирибди. У яна ер юзига келади. Унинг қачон ва қайси пайтда келиши ҳеч кимга маълум эмас.
У ер юзига келганида Ўзига ишонганларни олиб кетиш учун ва Худованднинг жаннатида хурсандчилик қилиб яшаш учун олиб кетади. Азиз биродарлар, ҳали Худовандга, Раб Исога ишонмаганларнинг аҳволи нима бўлади? Ушбу савол кўпчиликни қизиқтириши аниқ.
Албатта, улар ерда қоладилар. Лекин қолганларнинг аҳволи шундай ачинарли бўладики, инсон ўлимни соғинади. Кўпинча эшитиб қоламиз: қаттиқ касалликка дучор бўлган инсон оғриқ азобларига чидолмай: “Эй Худо, тезроқ жонимни олгин,” — деб илтижо қиладилар.
Қиёмат куни ҳам худди шундай овозлар билан ерни ларзага келтиради. Азизлар, келинг, ҳали вақт бор экан, Исо Масиҳга имон келтиринг ва Уни юрагингизга киритинг. Азизлар, агар шу мавзу бўйича саволларингиз бўлса, бизнинг интернет сайтимизга бемалол ёзишингиз мумкин. Сайтимизнинг манзили: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз тингловчи.