3:30

Темпел 1 кометаси

MP3

2005 йилнинг 4 июл куни Қуёш системаси жисмларни ўрганида инсоният тарихида оламшумул воқеа содир бўлди. 2005 йил 12 январида НАСАнинг Темпел 1 кометаси томон учирган “ Дип Импакт” космик аппарати кометага етиб борди. Бир қарашда бу кометага учирилган аппаратнинг оддий космик ташрифидай кўринсада, лекин у аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Гап шундаки, аппарат икки қисмдан: комета атрофида учиб ўтувчи “орбитал” модул ва комета ядроси билан тўқнашувчи кичик аппарат – импактордан иборат. Аппаратнинг асосий модулидан комета ядроси томон учирилган зонд импактор, кутилганидек, 4 июл куни Дунё вақти билан соат 5да 52 дақиқа ўтганда комета ядроси билан тўқнашди. Бу пайтда асосий модул комета ядросидан 500 километр масофада оғиш манёврини бошлаб, ушбу жараённи расмга ола бошлади. Орадан 5 дақиқа ўтгач, тўқнашишдан отилиб чиққан модда расми Ерга юборилганидан сўнг, бу воқеа ўз тасдиғини топди. Мазкур воқеа биринчи маротаба кометаларнинг ички моддасини ўрганиш имконини берди. Бундан ташқари, у кометалар астероидлар хавфини бартараф этиш бўйишча ўтказилган илк тажриба ҳам эди. келгусида бирон осмон жисми ерга ҳавф солса, уни масофадан туриб парчалаб юбориш имкони туғилади. Аслида «Дип Импакт” номининг ўзи ҳам Голливуд филмидан олинган бўлиб, тубсизлик билан тўқнашув маъносини билдиради. Филмда Брюс Уиллис ижросидаги бош қахрамон Ер билан тўқнашиши аниқ бўлган кометага парвоз қилиб, унга ядровий каллак қўйиб портлатиб юборади ва хавфни бартараф этади. Темпель кометасини 1967 йилда немис астрономии Эрнест Темпель кашф этган. У қисқа даврли комета бўлиб, Қуёш атрофини 5,5 йилда бир марта айланиб чиқади ва бу комета моддасининг эволюциясини яхшигина ўрганиш имконини беради. Темпель кометаси билан зонднинг тўқнашуви пайтида отилиб чиққан модда Хаббл космик телескопи ва бошқа телескоплар ёрдамида ҳам ўрганилмоқда. Кометалар моддаси, асосан бундан 4,5 миллиард йил олдин Қуёш системаси пайдо бўлган протосайёра булутининг қолдиқларидан иборат бўлиб, уларни ўрганиш Қуёш ва сайёралар пайдо бўлиши ҳақидаги муаммоларни ечиш имконини беради. Агарда инсониятнинг қилаётган ишлари ва ҳаракатларидан Худонинг қандай муносабатда бўлаётганини билсак эди. биз ўз ақлимиз қанчалик ҳаракат қилмайлик, Худонинг донолиги ва буюклиги олдида бизнинг қилган ишларимиз ва кашфиётларимиз ҳеч нарса эмас. Инсон зоти бугунги кунда сайёралар ва улар атрофидаги йўлдошларининг қандай пайдо бўлганлигини билиш билан овора. Бунинг ечимига бошқа томондан ҳам ёндашиш мумкин. Яъни бутун дунё ва космосни биргина Зот Буюк Яратувчи яратган. Унинг донолигини ўрганишнинг эса имкони йўқ. Аммо ўзларини ўта билимдон санайдиган олимлар эса бу томондан ёндашишни ожизлик деб биладилар. Космосни ўрганишдан кўра, Яратувчи биздан нимани хоҳлайди, шу ҳақида фикр юритиш ва Уни мамнун қилиш истаги билан яшаш инсоннинг ўзига кўпроқ фойда келтиради. Шунинг учун ҳам ҳар бир қилаётган ишингиз Унга маъқул бўлиш, бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top