2:40

Болаларнинг ўсишига ёрдам 197

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи болажонлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорман. Азиз болалар, кўпчилигингизда: Худо ким? — деган савол пайдо бўлса керак.

Ҳатто орангизда Худони бошқача тасаввур қиладиганлар ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун бугунги эшиттиришимиз орқали Худони кимлиги ҳақида сиз азизлар билан батафсилроқ суҳбат қиламиз. Ҳеч қачон ўзингиз Худони қандайлигини тасаввур қилиб кўрганмисиз?

Кимдир Худони осмонда булутлар орасида яшайдиган бир кекса чолга ўхшатса, яна кимдир айрим нотўғри ишларни қилганимизда биз билан содир бўладиган нохушликларнинг асосий сабабчиси деб биладилар. Яна бошқалар эса қуёш ва юлдузларни ҳам Худолар деб билишади, чунки улар инсонларга ёруғлик таратиб турар экан.

Энг даҳшатлиси эса, айримлар умуман Худо йўқ деб билади. Худонинг каломи бўлмиш Муқаддас Китоб Худони Руҳ деб айтади. Худо биз инсонлар каби танага эга эмас. Шунинг учун ҳам биз инсонлар Уни кўра олмаймиз.

Лекин Худо биз инсонларни кўради, эшитади ва севади. Худо бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда бўла олади. У барча борлиқнинг яратувчисидир. Худо биз яшаб турган дунёни яратган ва ундаги барча ҳайвонларни, тоғларни ва дарё ҳамда океанларни барчасини У яратган.

Энг муҳими, У биз инсонларни яратган. Худонинг барча яратганлари орасида энг қимматлиси бу — инсон ҳисобланади, шунинг учун ҳам У барча инсонларни жуда севади. Азиз радио тингловчи, Худованд катталарга қанчалик керак бўлса, болаларга ҳам худди шундай керакдир.

Инсон Худодан қанчалик узоқ бўлмасин, барча одамлар юрагининг туб-тубида, Худо бор деган фикр чарх уриб туради. Азиз болалар, Худованднинг Кимлигини билишни истасангиз, Муқаддас Китобни ўқиб кўринг. Аминманки, албатта, ўзингиздаги барча саволларга каломдан жавоб топа оласизлар.

Каломдан Худонинг қанчалик буюклигини ва ажойиблигини билиб олиш мумкин. Худони кўра олмасанг ҳам каломни ўқиб бўлганингдан сўнг, Уни севиб янада Унга яқинроқ бўлишни хоҳлашинга мен ишонаман. Муқаддас калом сени Худо билан янада яқинроқ таништира олади.

Ҳурматли болалар, агар сизда қандайдир саволлар бўлса ёки таклифларингиз бўлса, албатта, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Азизлар, сизлар билан хайрлашиш вақти ҳам етиб келди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунимизча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top