2:47

Уй гуруҳлари 47

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатлик билан учрашиб тўрганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчи биродарлар,

Ҳар доим етакчилар бир нарса тўғрисида қайғуришлари лозим. Яъни, мендан кейин ким гуруҳни бошқаради деган нарса. Шунинг учун ўзимиздан кейин қоладиган имонда мустаҳкам шогирд тайёрлаш — ҳар биримизнинг асосий вазифаларимиздан бўлиши лозим.

Агар кичик уй гуруҳларимиздаги барча биродарлага йиғилишимиз давомида гапиришлари учун имконият берсак, Худо тез орада сиз ўйлаган кишини аниқ кўрсатади.

Йиғилишимиз давомида ҳар бир иштирокчи Худога санолар айтиши ва гувоҳликлар бериши йиғилишларимизни янада самарали бўлиши учун фойдалидир. 1Коринфияликларга мактубининг 14 боби 26 оятида шундай айтилган: “Энди биродарлар, бундан нима хулоса чиқарамиз?

Бир ерда тўпланганингизда сизлардан ҳар бирингизда бирор сано бор, бирор таълим бор, бирор тил бор, бирор ваҳий бор, бирор таъбир бор, буларнинг ҳаммаси имонлилар жамоатининг яшнаб гуллаши учун қилинсин”. Албатта, булардан ташқари, биродарларнинг барчаси табиий равишда Хушхабар тарқатишда иштирок этсалар, янада мақсадга мувофиқ бўлади.

2 Коринфияликларга мактубининг 5 боби 18 оятида айтилишича, “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди”.

Булардан ташқари, гуруҳ аъзолари бир-бирларига далда беришлари ҳам жуда муҳим. Агар гуруҳингизда болалар ёки ўсмирлар бўлса, кимдир улар билан ҳам хизмат олиб бориши мумкин.

Албатта, гуруҳ етакчиларининг олий мақсади — ўзидан кейин гуруҳни бошқара оладиган шогирд топишдир. Ўйлашимизча, гуруҳда қатнашувчи ҳар бир аъзоларда кичкина бўлса-да хизмат бўлгани маъқул. Кимда хизмат бўлса, албатта, уларда янги гуруҳлар ташкил қилиш хоҳиши ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Бундай хоҳишда гуруҳ етакчилари фақатгина хурсанд бўлишлари керак. Ахир улар ҳам Худонинг истагини амалга ошириш учун хизмат қилишмоқда. Шундай биродарлар бўлса, асло қаршилик қилмай, уларни марҳаматлаб, хизмат қилишга ундаш керак.

Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан олдин сизларга ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Албатта, ўз фикр ва таклифларингиз билан ўртоқлашасиз деган умиддамиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top