3:08

Уй гуруҳлари 86

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатлик билан учрашиб тўрганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчи биродарлар, кичик уй гуруҳлари ҳақидаги эшиттиришимизни яна давом эттириш ниятидаман. Азиз биродарлар, биз ўтган эшиттиришларимизнинг бирида кичик уй гуруҳларининг йиғилишини олиб борувчилар тўғрисида суҳбатлашган эдик. Бугун мен сиз азизлар билан яна шу мавзуда бироз суҳбатлашсам.

Азиз биродарлар, янги имонлилар хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлсин, Худованд учун бунинг аҳамияти йўқ. Улар ким бўлишидан қаътий назар, кичик уй гуруҳларини шакиллантиришилари мумкин. Азизлар, агар кимдир Худованд учун қандайдир хизмат қилишга интилса, нима қилиш керак? Айниқса йиғилишларни олиб боришга қизиқадиган биродарлар бўлса. Агар кимдир янги уй гуруҳларини шаккиллантиришни истаса, қуйидаги босқичлардан ўтсин.

Албатта бу биз томонимиздан таклиф қиляпмиз. Балки сизда ҳам ўзига яраша бошқа синовлар бўлиши мумкин ва сиз ўзингиз хоҳлагандек йўл тутишингиз мумкин. Ҳар бир хизмат албатта ибодат билан бошлангани маъқул. Шу биродар албатта ибодат қилиб, Худонинг иродасини сўрасин. Агар ҳақиқатдан ҳам Худованд шу биродар айнан шу хизматни олиб боришини истаса, ўйлайманки, Муқаддас Руҳ албатта хоҳловчи биродарнинг юрагига гапиради. Бундан ташқари ҳар бир хизмат қилишни истаётган киши шахсий тайёргарликка эга бўлиши керак.

Энг муҳими Раббимиз Исога эргашиб, ўзидаги камчиликларни тан оладиган, бўйсунадиган, камтар ва имони бўйича ўсиб борадиган биродар бўлишга ҳаракат қилиши керак. 1Тимўтий 3 боб 8 оятдан 13 оятгача бўлган жойдаги ёритилган одамдек бўлишга интилиши керак. Ҳар бир хизматчи, айниқса гуруҳни олиб боришни истаган биродарлар ўзларига қўйилаётган жавобгарликни ҳис этиб, Худонинг ёрдами ила уни бажаришга тайёр бўлишлари керак. Азир радио тингловчи биродарлар, агарда кимдир Худога хизмат қилишни истаётган экан, имкониятдан фойдаланиб, олий даражада хизмат қилишга уларни унданг.

Ахир барчамизнинг мақсадимиз бир. Барчамиз ўз мамлакатимизда масиҳийликка қўлимиздан келгунича хизмат қилишимиз керак. Ўйлайманки, Худованд ушбу истагимизни қўллаб-қувватлайди. Масиҳийликда хизмат турлари жуда кўп. Ягона чўпон ёки оддий хизматчи ушбу хизматларнинг барчасига улгурмаслиги аниқ. Хуллас, бугунги эшиттиришимиздан ягона хулоса шуки, ёшларга ва хизмат қилишни истаётганларга имкон беринг. Худованд эса Ўзи хоҳлаганидек уларни ўстириб боради. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Мен сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top