Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сизлар билан радио эфир орқали ғойибона бўлса-да учрашаётганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Сизлар билан “Дилкаш” радиоси.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугун сиз азизлар билан бир қизиқ мавзу ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Ушбу мавзу бугунги кунда бизнинг юртимизда ҳам жуда долзарб мавзулардан бири. Ўйлайманки, ҳар биримиз, ўз яқинларимиз, дўстларимиз ёки қўни-қўшниларимизнинг тўй-томошаларида иштирок этганмиз.
Албатта, тўй вақтида келин ва куёвларнинг олов атрофида бир неча бор айланганига гувоҳ ҳам бўлганмиз. Агар кимдандир бу томошанинг мазмуни ҳақида сўрасангиз, улар ўзлари билганича ва жуда ҳам ишонарли қилиб тушунтириб бера оладилар.
Лекин Худованд бундай ишларни қоралайди. Шунингдек, ушбу урф-одатнинг келиб чиқиш тарихига назар соладиган бўлсак, жуда узоққа бориб тақалади. Хуллас, Худованд инсонларни турли хил санамларга ёки бошқа нарсаларга сиғинишини асло истамайди.
Самода барча инсонларга нажот беришни истайдиган тирик Худованд бор. Агар кимгадир Худо ҳақида гапиришни бошласангиз, айримлар: Мен Уни билмайман, чунки мен Уни ҳеч қачон кўрган эмасман, — деб айтишади.
Бу ҳақиқатдан ҳам тўғри. Инсон ўз кўзи билан кўрмаган нарсага қандай қилиб ишониши мумкин? Лекин шу билан бирга тарихда ўтган айрим тарихий шахсларга ва уларнинг амалга оширган ишларига чиппа чин ишонамиз. Масалан: Наполеон, Ленин, Карл Маркс, Темур, Чингизхон ва бошқалар. Азиз дўстим, бундай рўйхатни соатлаб келтиришимиз мумкин.
Наҳотки оддий инсонларга ишониш, Худога ишонишдан кўра осонроқ бўлса? Ахир Раббимиз Исо Масиҳ улардан кўра буюк ишларни амалга оширгани ҳар биримизга яхши маълум-ку!
Азиз биродарлар, юқоридаги гапимизга қайтсак, агар инсон Худо томонидан тақиқланган ишларни амалга оширишда давом этаверса, шайтон ва унинг ёвуз кучлари шу инсонга ва унинг авлодига ўз ёвуз кучини таъсирини ўтқазишни бошлайди.
Шундай кейин одамлар ўзларининг ҳаётларидаги муаммоларни кўриб ҳайрон бўлишади. Ушбу муаммоларга даво излаб, яна бошқа хатоларга йўл қўйишади. Хуллас, шайтоннинг қопқонига бир марта илинган одамб ундан чиқиши қийин бўлади.
Азиз биродарлар, ўзингизни ва оила аъзоларингизни доимо шайтондан эҳтиёт қилинг. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг сийтимиз манзилини сизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.