2:29

Руҳий ғалаба 161

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар айтамиз.

Азизлар, қачонки қонунсизлик учинчи ёки тўртинчи авлодгача бориб тақалса, бу уларнинг гуноҳлари авлоддан-авлодга ўтиб боряпти дегани эмас, балки шу охирги авлод ҳам гуноҳ йўлини танлаганини билдиради.

Муқаддас каломни ўқиб кўрсак, ҳеч бир жойда ҳақиқий масиҳий ёвуз руҳларни ўзининг авлодидан мерос қилиб олганини кўрмаймиз. Бундан ташқари, ҳар хил оккультизм билан шуғулланган инсонларнинг ҳам авлодида ёвуз руҳларнинг таъсирини кўрмаймиз.

Қачонки бирон-бир инсон наинки оккультизм билан шуғулланса, балки шунга тегишли нимагадир яқинроқ борганида ҳам ёвуз руҳлар нимадир қилиши мумкин. Шундай қилиб, азиз радио тингловчи, ёвуз руҳлар ҳақиқий масиҳий биродарнинг ҳаётида нимадир ёмонлик қилганлигини Муқаддас каломдан тополмаймиз.

Янги Аҳд китобида қандайдир масиҳийнинг ҳаётида ёвуз руҳлар ишлаганини ўқимаганман. Бундан ташқари, бошқа одамлардан шундай руҳларнинг бошқаларга юқишини ҳам кузатмаганман.

Муқаддас калом аниқ айтади: масиҳий инсонлардан ёвуз руҳларни қувиб чиқариш ҳеч қандай асосга эга эмас. Тўғри, каломда ёвуз руҳлар ҳақида ва айрим одамлардан қувиб чиқарилганлиги ҳақида гапирилган.

Бундай одамлар ҳали Масиҳга тегишли бўлмаган пайтларида шунга ўхшаш воқеалар бўлган эди. Шу инсонлардан кўпчилиги ёвуз руҳлардан озод бўлгач, Раббимиз Исо Масиҳга тегишли ҳисобланганлар.

Ва уларнинг ҳаётида кейинчалик ёвуз руҳлар туфайли муаммолар бўлганини кўрмаймиз. Нима учун шундай деб ўйлайсиз, азиз радио тингловчи мухлислар? Чунки Худо инсонга нажот берган пайтда, нажот билан бирга унга Ўзининг ҳимоясини ҳам қўшиб беради.

Ҳаворий Павлус 2 Салоникаларга мактубининг 3 боби 3 оятида шундай деб ёзади:

”Раббимиз эса ишончлидир. У сизларни қўллаб-қувватлаб, ёвуз шайтондан сақлаб қолади”. Ҳурматли радио тингловчи биродар, Раббимиз Исо Масиҳ билан ҳар биримизнинг ҳаётимиз тинчлик ва осойишталик билан ўтади. У Ўзининг ҳар бир фарзандини асраб-авайлайди.

Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Агар ўзингиз учун кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, бизнинг: www.najot.com интернет сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top