Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азиз тингловчиларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. “Ота ёки онасини Мендан ортиқ севган, Менга лойиқ эмас.
Ўғли ёки қизини Мендан ортиқ севган, Менга лойиқ эмас. Кимки ўз хочини олиб ортимдан эргашмаса, Менга лойиқ эмас”. Азиз биродарлар, Худованд ҳеч қачон ота- онага ёки болаларимизга бўлган севгимизни поймол қилмайди.
Фақатгина ушбу севгимиз тартибли бўлишини истайди холос. Ушбу оятни ўқиганимизда, “кимки” деган аниқ кўрсатувчи сўзни учратмаймиз. Хуллас, ҳар биримиз ўз ота-онамизни ёки фарзандларимизни севишимиз керак. Лекин Худовандни севишимиз янада кучлироқ бўлиши керак.
Ҳар бир кишини, ҳатто душманларимизни ҳам севишимиз кераклигини Худованд ҳар биримизга аниқ айтиб қўйган. Тўғри, кимдир бизга ёмонлик қилса, ундай кишини севишимиз осон кечмайди. Лекин Худованд биз, инсонларни, қандай қилиб сева олди?
Ахир ҳар биримиз гуноҳга ботган, Худога қарши, умуман “севги” деган ажойиб сўзга умуман лойиқ бўлмаган эдик. Лекин Худованд ҳеч нарсага эътибор бермай, бизни севди. У Ўзининг ягона ва севикли Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни бизларни гуноҳларимиз учун юборди.
Азиз биродарлар, мана шунинг учун Худовандни бор кучимиз билан сева олишимиз керак. Ота-онамиз бизларни ўзлари дунёга келтира олмайдилар. Албатта, сени ва мени дунёга келишимизни Худованд хоҳлаган эди.
Ота-онамиз Унинг иродасини бажаришди холос. Шунингдек, Худованд ота- онамизга бизларни тарбиялашини ва Худога лойиқ инсон бўлиб ўсишимизни буюрган эди. Ердаги ота-онамиз, албатта, биз ҳақимизда кўп ғамхўрлик қилишади.
Лекин вақти келиб, улар бу дунёни тарк этишади. Шу жойда ота-онамизни бизга бўлган севгиси ҳам ўз поёнига етади. Худованднинг севгиси эса абадийдир. У ҳеч бир инсонни вақтинчалик севмайди.
Биз инсонлар Худованднинг севгисига лойиқ бўлмасакда, У вақти келиб, Ўзига ишонган инсонларни меросхўр фарзанд қилмоқчи. Азиз радио тингловчи биродарлар, Худовандга ишонинг ва У сизни марҳаматлайди.
Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг сайтимиз манзилини сиз, азизларга, эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинг, азиз радио тингловчи мухлислар.