Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сиз қадрли тингловчиларимиз билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, “Дилкаш” радиоси яна эфирда.
Азиз биродарлар, ҳаворий Павлус Римликларга китобининг 1 боби 18 оятида шундай деб айтади: “Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр”. Бундан ташқари, яна Римликларга китобининг 5 боби 9 оятини ҳам биргаликда ўқиб кўрсак:
“Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутулишимиз янада аниқроқдир”. Ҳар қандай ноҳақликка бўладиган Худонинг ғазаби бу — табиий нарсадир. Худога қарши қилинган гуноҳ қурбонлик эвазига кечирилиши керак.
Ана шу келтирилган қурбонлик инсондаги Худога қарши содир этилган гуноҳни ўрнини босади. Аслида гуноҳни ўрнини босолмайди, деб айтишимиз мумкин. Лекин Худованд, инсонлар шундай йўл билан бўлса-да, Худога яқинлашишларига рухсат берди.
Бундан ташқари, Худованд инсонларга яна бир ажойиб имконият яратиб беди. У Ўзининг Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни қурбонликка бағишлади, токи инсонлар доимо Худованд учун қурбонлик келтириб юришмаслиги учун.
Ана шу Раббимиз Исо Масиҳ томонидан келтирилган бир марталик қурбонлик бутун инсонят тарихидаги содир бўлаётган гуноҳлар учун аталган эди. Энди инсонлар қон чиқариб, Худо учун қурбонлик келтиришлари шарт эмас.
Бунинги ўрнига ҳар бир инсон Худованд олдида содир этган барча гуноҳлари учун кечирим сўраб тавба қилсалар ва Раб Исони ўзимнинг Қутқарувчим, деб юрагига қабул қилсалар бас.
Шунинг ўзи катта қурбонлик деб саналади. Худованд инсонлар содир этган ва келажакда содир этишлари керак бўлган барча гуноҳлар учун Исо Масиҳни хочда азоб чекишига ва ўлиб уч кундан кейин тирилишига рухсат берди. Азиз биродарлар, агар оддий қилиб тушунтирадиган бўлсак, айниқса ҳозирги кунда инсонлар орасида бир гап жуда катта аҳамиятга эга бўлиб турибди.
Яъни, кимдир содир этган жиноят учун ҳеч ким жавоб беришни истамайди. Шу инсоннинг ўзи жавоб берсин деган гап. Худди шу каби биз инсонлар томонимиздан содир этилган гуноҳ жинояти учун Раббимиз Худонинг олдида жавоб бергани ёдимиздан чиқмасин.
Азизлар, агар сизлар бизга мактуб йўллашни хоҳлаётган бўлсангиз, ўзимизнинг электрон манзилимизни сизларга эслатиб ўтмоқчиман. Марҳамат: dilkash@najot.com Мактубларингизни кутиб қоламиз. Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.