3:41

Худонинг чақируви

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг. Биз Ибром деб айтадиган киши ёшлигидан Худо билан таниш эмасди. Чунки у мажусийлар яшайдиган Ур шаҳрида туғилган эди. Ибром туғилган ушбу шаҳарда Ибромгача Нуҳ пайғамбар яшаб ўтган эди. Ибром — бу унинг биринчи исми эди. Кейинчалик Худованд унинг исмини Иброҳим деб ўзгартирган эди. Эндиликда барчамиз уни Иброҳим деб айтамиз. Иброҳимнинг қари отаси Худони билмас эди. У турли хил санамларга сиғинар эди. Азиз биродарлар, биз ҳам Иброҳимининг биринчи марта Худо билан қандай қилиб танишгани ҳақида билмаймиз.

Муқаддас Китобнинг айтишича эса, кунларнинг бирида Худованд Иброҳимга зоҳир бўлиб унга бир ажойиб шу билан бирга қизиқ топшириқ беради. Ушбу топшириқнинг қандай эканлигини эса Ибтидо китобининг 12 боби 1 оятидан ўқиб кўришимиз мумкин. “Худованд Ибромга хитоб қилиб деди: Ўз ерингда, она юртингдан, отанг уйидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет” Тўғрисини айтганда, бундай буйруқни бажариш кўпчиликнинг қўлидан келавермаса керак. Чунки ўз уйини қолдириш, ота-онасидан, дўстларидан воз кечиб Худонинг буюрганини бажариш унчалик осон бўлмаса керак. Биз айтиб ўтган Ур шаҳри аҳоли жиҳатидан жуда зич жойлашган эди. Агар ҳозирги фикр билан қарайдиган бўлсак, Ибром шу шаҳарда қолиб мўмайгина пул ишлаши мумкин эди.

Чунки одамлар кўп яшайдиган жойда турли бизнесни ривожлантириш унчалик мушкул эмаслигини ҳар биримиз яхши биламиз. Лекин Ибром Худога қулоқ солди ва ҳали ўз кўзи билан кўрмаган, қўллари билан ушламаган ерга қараб жўнаб кетди. Ибром бу иши билан Худонинг айтганларни сўзсиз бажаришини яна бир бор исботлаган эди. Менимча, Ибром учун энг оғири вазият бу — ўз оиласи ва дўстларидан воз кечиб, Худо кўрсатган ерга қараб кетиш бўлган бўлса керак. Бундан ташқари, у Худо кўрсатган жойга етиб боргунича ва борганидан кейинги ҳаёти ҳақида ҳатто тасаввури ҳам йўқ эди. Балки у ердаги одамлар унчалик яхши одамлармасдир. Лекин Ибром Худога ишонар эди. Албатта, Ибромнинг ҳаётида кўплаб муаммолар бўлишини Худо олдиндан билар эди. Шунинг учун ҳам Худованд Ибромга ажойиб ваъдаларни берган эди. Худо Ибромнинг имони ҳақида ва қанчалик Худони севиши ҳақида ҳам билар эди. Ўйлашимча, шунинг учун ҳам Худо Ибромга ажойиб хизматни ишониб топшира олган эди.

Азиз биродарлар, Худога биз ҳам худди Ибром каби ишонишга ва Худонинг айтганларини сўзсиз бажаришга ҳаракат қилайлик. Чунки Худованд Ўзига бўйсунадиган ҳар бир инсонни, албатта, марҳаматлайди. Бундай марҳаматни биз Ибромнинг ҳаётидан ҳам кўришимиз мумкин. Азизлар, имонимиз Ибромнинг имони каби бўлсин, деб бугунги эшиттиришимизни якунламоқчимиз. Шу билан бирга сиз, азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни ҳам эслатиб ўтсак. Вақтингиз бўлганида сайтимиздан фойдаланиб, ўзингиз учун кўплаб маълумотларни топишингиз мумкин. Марҳамат, сайтимизни манзилини эслаб қолинг: www.najot.com

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top