3:18

Болаларнинг ўсишига ёрдам 202

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали ўсмирлар ҳақида суҳбат қурсак. Болалар балоғат ёшига етишганида, уларнинг ташқи кўриниши, юриш-туриши ва бошқалар билан бўлган муносабатида катта ўзгаришлар содир бўла бошлайди. Айниқса уларни бошқариш бир мунча қийинроқ амалга ошадиган бўлиб қолади. Оддий бир нарсага эътибор қиладиган бўлсак, масалан: болангиз мактабдан келиб, бугун ўзи учун яхши бир дўст ёки дугона топганлигини айтади. Уларнинг шу пайтдаги хурсандчилигини кўриб, ўзингиз ҳам хурсанд бўлиб кетасиз. Лекин ушбу хурсандчилик унчалик узоққа бормаслиги ҳам мумкин.

Чунки орадан икки кун ўтгач, шу дўсти ҳақида сўрасангиз: “Эй, манга шу бола ҳақида гапирманг, уни кўришга кўзим йўқ”, — деб туради. Бу боланинг ҳатто кайфиятида ҳам ўзгаришлар содир бўлаётганидан дарак десак ҳам бўлади. Бундай ҳолатлардан асло хавотирга тушмасак ҳам бўлади. Чунки ўсмирлик даврида болаларда шунга ўхшаш воқеалар тез-тез учраб туради. Ўсмир болалар бугунги ҳаётнинг қандай ажойиблигидан завқланиб яшаса, бир оздан кейин ҳаётдан шунчалик нафратланаётганини ҳам кўришингиз мумкин. Айниқса агар ким биландир севишиб қолган пайтларида уларнинг кўзига ҳамма нарса гўзал бўлиб кўринади. Бордию севишган инсони билан урушиб қолгудек бўлсачи? Албатта, айтиб ўтганларимизни аксини кўришимиз мумкин. Ўсмир болалар тушкунликка тушиб қолганларида улар кўпинча ёлғиз бўлишни истайдилар.

Агарда ота-она: нима бўлди, нимага хафасан? — деб сўраб қолгудек бўлсалар, доимо бир хил жавобни эшитишимиз мумкин. Яъни ҳеч гап йўқ, ҳеч нарса бўлмади. Илтимос, мени тинч қўйинглар деган жавоблар. Азиз ота-оналар, ўсмирлик давридаги бундай ҳолатлар ўтиб кетиши аниқ. Лекин шу қисқа даврнинг ўтиб кетгунича ота-она кўп меҳнат қилишига тўғри келади. Бола билан иложи борича дўстларча суҳбат олиб борган яхшироқ. Шундай пайтларда ўсмирларни айбловчи турли танқидларни ишлатмаганингиз маъқул. Яхшиси, болаларингиз учун ибодат қилинг. Баъзи пайтларда болаларнинг қилиқлари уларнинг ўзларини тутишлари ота- онани иккилантириб қўйиши ҳам мумкин.

Азиз биродарлар, агар фарзандларингиз ҳали ёш бўлса, уларни ҳозирданоқ ўсмирлик даврига тайёрлаб боринг. Шу билан бирга ўзингизни ҳам олдинда учрайдиган қийинчиликларга тайёрлаб боринг. Агар фарзандингиз Раббимиз Исо Масиҳ билан мустаҳкам муносабатда бўлса, демак, муаммоларингиз осонлик билан ҳал бўлишига имонингиз комил бўлсин. Ҳурматли ота-оналар, болаларни тўғри тарбиялашнинг энг тўғри ва ишончли йўли, уларни Худованд билан таништиришдир. Азизлар, сизларга шундай қийин ишда омад тилаган ҳолда Худованд ҳар биримизга мададкор бўлсин деб, сизлар билан хайрлашмоқчиман. Азизлар, ўзларингиздаги учраб турган муаммолар ҳақида бизга муктуб йўлланг, биргаликда ибодат қиламиз. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз радио тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top