3:05

Болаларнинг ўсишига ёрдам 204

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, турли маданиятларда ва турли миллатларда болаларни тарбиялаш турличадир. Шу билан бирга бир маданиятда ҳам одамларнинг болалар тарбияси бўйича тушунчалари ҳам турли бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ота-оналар ўзларининг фарзандларини тўғри тарбиялашга ҳаракат қилиб келишмоқда. Албатта, ҳеч бир ота-она ўзларининг фарзандларини келажакда ёмон инсон бўлиб барчани бездиришини хоҳламайдилар.

Шунинг учун баъзида биз тўғри деб билган тарбия усуллари ҳам уларнинг келажаги учун нотўғри таъсир қилиши мумкин. Келинг, шунга бир мисол келтириб ўтсам. Агар бола оилада оз-оздан ёлғон гапиришингизни ўзига сингдириб борса ва ушбу муаммо сизни унчалик ташвишлантирмаса, келажакда, албатта, бола ёлғон гапириб бошқаларни алдашга ўрганиб қолади. Хуллас, айрим ота-оналар учун баъзи муаммолар унчалик ташвиш бўлмаслиги мумкин. Энг ачинарлиси, кам бўлса-да масиҳийлар орасида ҳам шундай ота-оналар учраб туради. Ҳурматли ота-оналар, ҳар биримиз болаларимизни келажакда яхши инсон ва яхши масиҳий бўлишини уларнинг ёшлигидан ўргатиб боришимиз керак.

Бунинг учун Муқаддас калом ҳар бир инсон учун энг кучли тарбия йўлини ўргатувчидир. Биз Муқаддас каломдан ўзларимизнинг турли саволларимизга жавоб топа оламиз. Ҳаётда шундай вазиятлар бўлиши мумкинки, айнан шу вақтда нима қилишимизни билмай турганимизда, Муқаддас калом бизга биринчи “тез ёрдам”дай келиши мумкин. Албатта, Каломни ўқиб ўрганиб борадиган ҳар бир инсон кўпгина яхши тарбия усулларини тез ўрганиб олган бўлиши аниқ ва ушбу усуллар ҳаётимиз давомида ҳар биримизга керак бўлади. Азиз биродарлар, болаларга бераётган тарбиямиз бошидан Муқаддас каломга асосланган бўлса, борган ишимиз енгиллашади.

Яқинда бир уйда меҳмон бўлдим. Уларнинг икки ўғил фарзандлари бўлиб, каттаси уч ёшда экан. Албатта, мен шу болакай билан турли мавзулар бўйича гаплашиб кўрдим. Агар каломдан ниманидир гапиришни бошласам, уч ёшли боладан: мен уни биламан, — деган жавобни эшитиш мени жуда ҳайрон қолдира бошлади. Албатта, мен ҳам уни синаб кўриш мақсадида Каломдан турли пайғамбарлар ҳаёти ҳақида ундан сўрай бошладим. Нима деб ўйлайсиз, азиз тингловчи, болакай менга тўғри жавоб бердими? Албатта, у менга тўғри жавобларни қаторлаштириб ташларди. Нима учун шундай? Албатта, у болаларнинг ота-онаси эринмай болакайларга Муқаддас каломдан ўргатиб боришарди ва Каломга асосланиб унга тарбия беришади. Энг қизиғи шундаки, болакайнинг айтаётган гаплари ва тарбияси ҳақиқатдан ҳам табиий эди. Ҳурматли биродарлар, келинг, ҳар биримиз ўз фарзандларимизга тўғри тарбия беришни бошлайлик, шунда уларда Худони марҳаматини кўришни бошлаймиз. Азизлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Ўз фикр ва мулоҳазаларингизни бизнинг: dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўллашингиз мумкин. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top