3:14

Уй гуруҳлари 50

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли уй жамоатларининг иштирокчилари, агар ҳар бир кичик уй жамоатларида устоз ва шогирдлик ишлари олиб борилса, Худонинг мақсадлари янада тезроқ амалга ошади деб, сиз азизларни ишонтира оламиз. Кичик уй жамоатининг бошқарувчилари ва руҳан ўсган биродарлар ўзларининг ёрдамчиларини тайёрлаши мумкин. Шогирдлик муносабатларини оддий иштирокчи ҳам олиб бориши мумкин. Фақатгина ундан талаб этиладига нарса, ҳар бир ўргатувчи, албатта, руҳан ўсган, шу билан бирга ўзларининг ижобий ҳаёт тарзлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши керак. Албатта, ҳар бир жамоатда шогирдлик муносабатларини меъёрига етқазиб бошқара оладиган биродарлар кўплаб топилади.

Айнан шундай биродарлар бўлса, ҳеч иккиланмай, айнан шу шогирдлик ва устозлик хизмати менга Худо томонидан берилган, деб айта олиши мумкин. Шогирдлик муносабатлари билан шуғулланадиган биродарлар бирданига бир нечта гуруҳларда ўзларининг хизматларини бошлашлари мумкин. Ҳар бир гуруҳ билан ҳафта давомида бир марта гуруҳ йиғилишлари бўлмайдиган кунлари ўтқазилади. Албатта, янги имонга келган биродарлар билан ҳафта давомида кўпроқ учрашиб туриш мумкин. Агар бунинг иложи бўлмаса, ҳафтада бир марта учрашиб уларнинг ҳол- аҳволидан хабардор бўлиб туриш жуда муҳим. Сабаби ҳар биримизга яхши маълум бўлиши керак. Чунки янги имонга келган биродарларга шайтон кўп ҳужум қилади, шу билан бирга имонга келган янги биродарларнинг яқинлари ҳам жим қараб тура олмайдилар. Хуллас, бир гап билан айтганда, уларга турли ҳужумлар бўлиб туради. Шунинг учун ҳам ҳафта давомидаги учрашувлар жуда муҳим. Бундан ташқари, янги имонга келган биродарларнинг турли саволлари ҳам кўп бўлиши аниқ.

Саволларга жавобни эса бошқа жойдан эмас, Муқаддас каломдан топишлари керак. Каломни эса ҳамма ҳам бирданига тушунавермайди. Баъзи пайтларда шогирдлар билан учрашув бўлганида, уларнинг ҳаётидаги ўзгаришлар ва дунёда содир бўлаётган турли воқеалар ҳақида суҳбат олиб бориш ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ўзингизни ҳар бир шогирдингизга юрагидаги дардини очиқ гапириб беришига имкон беринг. Улардаги аниқ муаммолар учун биргаликда ибодат қилишни ёдингиздан чиқарманг. Ҳурматли устозлар, шуни ёдингиздан чиқарманг: шогирд доимо ўз устозининг ҳаётини кузатиб боради. Айрим пайтларда улар айнан сизга тақлид қилишлари ҳам мумкин. Шунинг учун, азиз биродарлар, устозлик қилишдан аввал, Худованд билан яхши устоз бўлишга аҳд қилинг. Қилган ҳар бир хизматингизни нолимай хурсандчилик ила амалга оширинг.

Азизлар, шогирдлик муносабатлари билан шуғулланган пайтингизда гуруҳингизда кўп биродарлар бўлмаса яхшироқ, битта ёки иккита, баъзи пайтларда уч киши билан шуғулланган маъқул бўлади. Азизлар, ушбу хизматда ҳар биримизга Худованд ёр бўлсин. Азиз биродарлар, агар бизнинг сайтимизга ташриф буюришни истасангиз, манзилмизни эслаб қолинг: www.najot.com хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top