3:45

Уй гуруҳлари 140

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, хозирги кунда имонли биродарларнинг айниқса кичик уй жамоатларнинг ўқишга бўлган талаби жуда кучли. Албатта бу бир жихатдан тўғри. Чунки хозир айниқса бизнинг шароитимизда кичик уй жамоатлари аста секин бўлса хам кўпайиб ўсиб бормоқда. Ушбу кичик гурухларни бошқариш учун эса албатта яхши рухий билимга эга бўлган биродарлар керак бўлади.

Ўқишнинг кўпинча камчилик элементлардан бири,бу хизматкор-етакчиларни кўпайтиришда талабаларга моделларни яратишда ёрдам беришдир. Биринчи авлод учун энг қуванадиган моделлардан бири бу ўқитувчиларни ва чўпонларни тайёрлашдир, аммо шу ерда жамоатнинг асосий вазифаси сифатида бошқаларни жихозлайдиган, чўпонлик қиладиган ва муқаддасларни шогирдлик қиладиган хизматкор–етакчилар учун тўхтовсиз машғулотларнинг жуда катта муҳтожлиги мавжуд. Қаерда бўлмасин, жамоатдами ёки ўқиш тармоғидами, биз талабаларни ўқитиб бўлганимиздан сўнг ишимиз тугади деб, онсонликча ўйлаймиз, ва биз шу заҳоти улар кейин нима қилишларини ўзлари тушуниб олишади деб, ўйлаймиз.

Бирор нарса албатта содир бўлгунча, биз уларнинг содир бўладиганини улар кўраолишлари учун аниқ ҳиссиётларини ҳақиқатан ривожлантиряпмизми ва кейинчалик улар амалга оширишлари учун амалий қобилиятларни беряпмизми? Жамоат учун таъминловчиларга ва шогирдларга самарали, тўҳтовсиз, мустаҳкам ўқиш системасини яратиш бу калитдир. Ўз жамоатини хизмат қилиши ва ривожланишини кўриш имконияти учун Устознинг режаси бу шогирдлар орқали шогирдларни кўпайтириш бўлган. Имонлиларнинг шахсий муносабатларида Муқаддас Руҳнинг иши орқали, сўзда ва юришда ҳақиқат ўргатилди; қалблар ва келажаклар Нажоткорга ва Унинг абадий мақсадларига қаратилган; бағишланиш ўсди; умид ва хизматлар юксалди.

Бу моделни бизга Исо Ўзининг ўн иккита шогирди билан хизмати орқали берди. У бизга бу моделни Матто китобининг 28 бобидаги буюк топшириқда ва худди шундай Ҳаворийлар 1 бобдаги Унинг кўтарилиши олдидан оҳирги айтган сўзларида берган. Бу, ҳаётдан ҳаётга – моделлаштириш, ўқитиш ва кураторлик қилиш, топшириғини Павлус ўзининг шогирдларига 2 Тимутий китобининг 2 боби 2 оятида хамда Титусга мактубининг 2 бобида берган. Масиҳнинг “танаси” бу Исо томонидан ўрнатилган ва ғайритабиий воситалар билан таъминланган, ҳамда дунёда туз ва нур бўлиш учун жавобгарлик қўролидир: “Кўп шоҳидлар ҳузурида сен мендан нима эшитган бўлсанг, бошқаларга ҳам таълим беришга қобилиятли, ишончли одамларга топширгин.” 2Тимутийга мактубининг 2 боби 2 ояти. Азизлар хар бир кичик уй гурухи ва уни бошқарувчилари учун ушбу оятлар орқали Хаворий Павлус бугунгача гапирмоқда. Шунинг билан азизлар мавзумиз хам ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top