3:13

Руҳий ғалаба 171

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сизлар билан радио эфир орқали ғойибона бўлса-да учрашаётганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Сизлар билан “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биродарларимиздан кимдир имонга келганидан сўнг унинг ҳаёти тезда ўзгариб кетиши мумкин. У энди Худонинг кимлигини билган ҳолда Унга муносиб яшашга ҳаракат қилади. Шу билан бирга кимнингдир ҳаёти имонга келганидан сўнг орадан кўп йиллар ўтса-да ҳеч қандай ўзгармайди.

Агар кимдир уйда ҳам, кўчада ҳам, ҳатто ибодатхонада ҳам бир хил ҳаёт кечираётган бўлса, яъни эски ҳаётда яшашни давом эттираётган бўлса, у инсон яна Худонинг олдида тавба қилиши керак. Чунки аввалги тавба қилиш чин юракдан бўлмаган, деб айтишимизга асос бор. Тавбадан сўнг нафақат инсоннинг юриш- туриши, гапираётган гаплари ўзгариши керак, балки унинг руҳи ҳам ўзгариши керак. Агар кимдир яширин равишда қандайдир гуноҳни қилиб юрган бўлса, шу инсон қилаётган гуноҳининг қулидир.

Масиҳий инсон гуноҳга эмас, балки Худога хизмат қилиши керак. Азиз биродарлар, Римликларга мактубининг 8 боби 29 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғли суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин.” Бундан ташқари, яна Филиппиликларга мактубининг 1 боби 6 оятини ҳам ўқиб кўрамиз: “Худо сизларда бошлаган ҳайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишга аминман.” Азиз биродарлар, тавба қилгандан сўнг Худога муносиб ҳаёт кечириш Унга фақат хурсандчилик келтиради.

Агар ҳаётимизда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, яна бир бор ўзимизни текшириб, қаерда Худога қулоқ солмаяпмиз, кўриб чиқишимиз керак. Шайтон доимо бизнинг кучсиз жойимизни қидиради. Топганидан сўнг айнан шу нозик жойимизга зарба беришга ҳаракат қилади. Бундай нозик жой ҳаммада ҳар хил бўлиши мумкин. Кимдадир алкаголга бўлган иштиёқ бўлса, яна кимдадир зино қилишдир, бошқаларда эса дунёвий бойликларга ружу қўйиш бўлади. Азиз биродар, ўзингиздаги камчиликлар тўғрисида Худовандга айтиб илтижо қилинг, токи Раббимиз келгунига қадар Худованд сизда бошлаган ишини охирига етқазиб, сизни Ўзининг жаннатига муносиб кўрсин.

Худованд ҳар бир инсонни қутқарганида, унинг ҳаётини ўзгартиришга ваъда беради. Бундай ўзгариш бўлиши учун Худовандни севиш ва Унинг айтганларига бўйсуниш керак. Ҳеч қачон бир куни мўъжиза содир бўлиб сизнинг ҳаётингиз бирданига ўзгариб қолишини кутманг. Бундай ўй-фикр шайтоннинг ёлғонларидан бири. У сизни ҳаётингизни ўзгаришини асло истамайди ва шунинг учун ҳам сизга кейинроқ ҳаракат қиласан деган фикрни беради. Чунки бир куни келиб кеч бўлишини у яхши билади. Ҳаётимизни фақатгина Раб Исо ўзгартира олади. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top