Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, авваллари ҳам, айниқса ҳозирги охирги пайтларда бир савол кўплаб одамларни ўйлантириб келмоқда. Яъни ер юзи ва ундаги барча борлиқнинг пайдо бўлиши тарихидир. Ушбу савол кўплаб одамлар орасида катта баҳс ва мунозарага сабаб бўлмоқда. Аслида биз яшаб турган сайёра қаердан пайдо бўлган? Бугун ушбу саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз. Ҳақиқатан ҳам бутун борлик ўз-ўзидан маълум сабабларга кўра пайдо бўлдими ёки қудратли Худо, барча икир-чикирларни биладиган Худо томонидан тартиб билан яратилдими?
Мана шу савол ҳам кўплаб инсонлар томонидан бериб келинмоқда. Нима деб ўйлайсиз, азиз радио тингловчи, мана шу саволга аниқ жавоб топишимиз мумкинми? Ҳа, албатта, жавоб топа оламиз. Албатта, эволюционерлар ва художўйлар орасида анча тортишувлар пайдо бўлмоқда. Ҳаттоки ушбу тортишувлар орқали судга ҳам мурожаатлар бўлиб турганлигини биламиз. Кимдир мактабларда Муқаддас китобга асосланиб ер ва ундаги мавжудотлар Худо томонидан яратилган деб дарс ўтилсин деса, эволюционерлар: “йўқ, бундай қилиш умуман нотўғри”, деб билишади. Албатта, эволюционерларни тарафдорлари бир мунча кўпчиликни ташкил этади. Сабаби, кўпчилик художўй инсонлар Муқаддас китобдаги ёзувларни яхши билмаганлиги сабабли аслида ер юзи қандай пайдо бўлганини исботлаб беришолмайди.
Бир фикрни тасдиқлаб уни фанга киритиш учун, албатта, шу фикримизни тасдиқлайдиган бирор асос бўлиши керак. Асоссиз фикрни ҳеч ким қабул қилмайди. Агар Муқаддас Китобни биринчи сахифасини очиб ўқиб кўрсангиз, ер юзи ва ундаги борлиқни қандай пайдо бўлганини ўқиб кўришимиз мумкин. Муқаддас калом, албатта, ишончлидир. Бунга бир нечта асослар ҳам бор. Археологлар томонидан кўплаб Муқаддас каломдаги қаҳрамонларга тегишли далиллар ҳам топилган. Энди Муқаддас каломда Худованд томонидан берилган ваъдаларни амалга ошиш жараёнига ҳам эътибор қаратайлик. Худованд юз бериши муқаррар бўлган зилзилалар, сув тошқинлари, ҳатто подшоҳликлар ўртасида бўлаётган жангларни оладиган бўлсак, барчаси содир бўлмоқда. Худованд айтганлари амалга ошиб турибди. Фақатгина биргина муҳим воқеа ҳалигача содир бўлмади. Бу Раббимиз Исо Масиҳнинг ер юзига қайта келиш вақти.
Азиз радио тингловчи биродар, шахсан мен Худованд томонидан берилган ушбу ваъдани тез орада бажарилишига ишонаман. Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига келиб, барча инсонларнинг шубҳаларини йўққа чиқаришига мен ишонаман. Азиз радио тингловчи биродар, Худовандга ишониш орқали ҳеч ким ҳеч нарсани йўқотмайди. Лекин Худовандга ишонмайдиган инсон эса Раббимиз келган пайтда кўп нарсани йўқотиши аниқ. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга сабр-тоқат ва мустаҳкам имон тилаб қоламан. Шу билан бирга, азизлар, бизнинг интернетдаги сайтимизга ташриф буюринг деб, сайтимизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com хайр, саломат бўлинг.