3:04

Сиз ернинг тузисиз 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Исонинг шогирдлари ўз эътиқоди борасида сукут сақлай олмайди. Улар яширинмасликлари керак, улар очиқ ойдин яшаши ва таъсир сезиларли бўладиган жойларда ишлашлари керак. Улардан таралаётган нур бошқа одамларга таъсир этади ва улар нурни ҳақиқий масиҳий марҳамати билан кўрадилар. Бу нур бу дунёдан эмас, балки у Худодан чиқадир ва оқибатда ўз Ҳадя қилувчисига шуҳрат ва мақтов олиб келади. Қадимги дунёда туз ўзининг тўрт сифати учун юқори баҳоланарди. Оппоқ рангда ялтираб, қуёш ва денгиздан яралиб, у бутларга келтириладиган барча қурбонликларидан энг оддийси эди. Агар масиҳий туз бўлгиси келса, у озодалик намунаси бўлиши даркор. Ҳамма пайтлар дунёда ҳаққонийлик, ишда тиришқоқлик, эзгу виждон ва аҳлоқлилик қолипларини пастга уриш бўлиб келган. Масиҳий нутқ, ҳулқ–атвор ва фикр поклигининг юқори қолипларида қаттиқ туриб оладиган одам бўлиши керак. Агар улар покиза ҳаёт билан тасдиқланмаса, сўз самарали бўлмайди.

Масиҳийлар жамият учун озчилик ва фойдасиздек туюлади. Коринфликларга биринчи мактубида (1:26–31) Павлус ёш масиҳийларга бундай сўзлар билан мурожаат қилади:
Олган даъватингизга қаранглар, эй биродарлар! Сиз кимсизлар? Инсоний нуқтаи назаридан доно бўлганингиз кўп эмас, олийжаноб бўлганингиз ҳам кўп эмас. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади. Худо эътиборли нарсалар арзимас бўлсин учун, бу дунёдаги эътиборсиз, камситилган ва аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади, токи ҳеч бир башар Худо олдида мақтанмасин. Худонинг Ўзи сизларга Исо Масиҳ уммати бўлишни ато қилди. Исо Масиҳ биз учун Худонинг ҳикмати бўлди, Масиҳнинг шарофати билан биз солиҳ, муқаддас, гуноҳдан фориғ бўлдик. Шу йўсинда, “Мақтанаман деган Раббимиз билан мақтансин”, деган оят ўз ўрнини топди.

Масиҳийлар оз бўлсада, улар жамиятга тақводор таъсир ўтказишга чақирилган.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top