3:34

Худонинг сўзи 92

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Қачонлардир ҳар биримизнинг юрагимизда қандайдир нотинчлик бўлиб туради. Баъзи пайтларда ўзимизни шундай ёлғиз ҳис қиламизки, худди ҳаёлимизда Худованд ҳам бизни ташлаб кетгандек туюлади. Азиз радио тингловчи, шундай пайтларда нима қиласиз? Албатта, ибодат қиламиз, лекин ибодатдан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармагандек кўринади.

Шундай пайтда яна ўша фикр ҳаёлимизда чарх уради. Балки “ростан ҳам Худо мени ташлаб кетдимикан” деган фикр. Эсингизда бўлса, қачонлардир шоҳ Довуд ҳам худди шундай аҳволга тушган эди. Лекин Худованд унинг истагини амалга оширди. Худованд уни ташлаб қўймаган эди. Худди шу каби сизни ҳам, мени ҳам Худованд ташлаб кетмайди. Шоҳ Довуд душманларидан қўрқиб кетган эди. У қачонки душманлари Довудни ер юзидан йўқ қилиб ташлашини англаб етган пайтида, Худовандга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

У юрагини қийнаётган ғам-ташвишлар билан Худога мурожаат қилиб: “Mени қутқар, мени ҳимоя қил, Худованд”, деб ёлворди. Забур китобининг 17 боби 3 оятида Довуднинг ибодати, Худовандга ёлвориб айтган сўзлари келтириб ўтилади. Келинг, азизлар, биргаликда ушбу каломни ўқиб кўрсак: “Худованд суянчиғим менинг, қўрғониму халоскорим менинг! Тангрим бошпана топган қоям, қалқоним, қаҳрамоним, истеҳкомим менинг!” Шоҳ Довуд ўз душманларидан қочиб ҳақиқатдан ҳам қоялар ортига тоғларга яширинган эди. Довуд қояларга яшириниб олганидан сўнг Худовандга яна шундай сўзларни айтган эди.

Ушбу айтилган сўзлар ҳам Забур китобининг 61 боби 3 оятида келтирилган: “Ўзидир суянчиғим, нажоткорим, мустаҳкам қалъам менинг, мен тебранмасман мутлақо”. Азиз радио тингловчи биродар, Худованддан ёрдам сўраб илтижо қилганимизда ва Худованд ёрдам қўлини чўзганида, ҳеч қандай душман ҳеч кимга қаршилик қилишга журъат қила олмайди. Довуд шоҳ кўп қаршиликларга дуч келган эди. Ҳатто Шоул ҳам Довудга қаршилик қилиб уни ўлдирмоқчи бўлган эди. Лекин Довуд барча қийинчиликлардан чиқиб кетиш йўлини топди.

Ҳурматли биродарлар, қувғинга учраган пайтингизда, турли муаммоларга дуч келган пайтингизда Худованднинг олдига келинг, У кўрсатадиган энг баланд чўққиларга чиқиб олинг. Худованд ҳар биримизни ҳимоячи қоямиздир. Худованднинг олдига ёрдам сўраб келган ҳеч бир инсонни Худованд ҳайдамайди. Довудни ҳам У ҳайдаб солмади. Аксинча, унга ёрдам қўлини чўзди. Чунки У ҳар бир инсон тўғрисида ғамхўрлик қилишни истайди. 1Бутрус китобининг 5 боби 7 оятида ёзилганидек, барча ташвишларимизни Унга топширишни ўрганайлик, Унинг Ўзи ғамхўрлик қилади. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга яна ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман, марҳамат, ёзиб олинг: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top