Ассалому алайкум. Филтрлаш – бу бутунги суҳбатимизнинг мавзуси. Бу жараённи ким ўйлаб топган бўлса ҳам, жуда яхши иш қилган. Бу билан мен сизларга тушунтирмоқчи бўлган мавзуни осонлаштирганларини ўзлари ҳам билмаса керак. Уйимизда баъзи бир техник уй жихозлари бор, масалан, чангюткич, ҳаво совуткич, кофе қайнаткич. Буларнинг ҳаммасида филтрлар бор. Улар керакли нарсани ўтказиб, кераксизлигини ташқарида қолдиради. Бу жуда яхши жараён. Биз бирор нарсани ўрганар эканмиз, филтрлаш бизнинг фойдамизга ишлайди. Шундай савол туғилади? Биз қандай қилиб ва нимани филтрлаймиз? Киши дунёга келиб, дунёдан кетгунича билиб олади. Билиб олиш чоғида бизнинг диққатимизни чалғитадиган нарсалар кўп. Дарҳақиқат, бирор нарса ўрганиш пайтида, аксига олганидай, диққатимиз бошқа жойга кетади. Ҳаёллар олиб қочади. Бу эса билим олишимизга ҳалал беради.
Биз мана шу бизни чалғитадиган нарсаларни филтрлашни ўрганишимиз лозим. Агар биз оналар бу ҳақида яхши билиб олсак, болаларимизга ҳам ўргата оламиз. Бизга ёки болаларимизга ҳалал берадиган нарсалар – турли хил овозлар, кўринишлар, унчалик муҳим бўлмаган фикрлар бўлиши мумкин. Қуйида сизни ўрганишдан чалғитиши мумкин бўлган мисолларни келтириб ўтаман.
Сиз кўрган нарсалар. Булар аслида муҳим эмас. Билим олиш чоғида, деразага ёки унинг ортидаги нарсаларга қараш сизни фақат салбий натижага бошлайди.
Қулоғингиз эшитган кераксиз товушлар. Хонадаги соатнинг чиққиллашини санаш ёки хона совутгичнинг овозига қулоқ солиш бари бекорчи нарсалар. У фақат сизнинг қимматбаҳо вақтингизни олади ва билим олишингиздан чалғитади ҳолос.
Танангиз. Баъзида бирор жойингиз санчиб қолса, ҳаёлингиз дарҳол ўша жойга боради. Кейин докторга борганингиз ёки бормаганингиз ҳақида ўйлайсиз.
Ҳаёл суриш. Бир дақиқа ҳаёл суриш орқали, кўпгина қимматбаҳо маълумотларни ўтказиб юборишингиз мумкин. Ҳаёлингиз бирор нарсага етаклаганда, ўзингизга дарсга қулоқ солиш зарурлигини эслатинг ва ўша жойда қолинг.
Келажак ҳақидаги фикрлар. Ҳаммамизда ҳам муҳтожликлар бор. Кўпчилигимиз тез-тез ўша нарсаларни қандай қилиб қўлга киритиш ҳақида ўйлаймиз. Шу нарса ҳаёлингизни бўлганда, бу ҳаёллар сизнинг келажагингизга зиён етказиши мумкинлиги ҳақида ўйланг.
Бошқа талабалар. Сиз ўқитувчингизга қулоқ солар экансиз, фақат унинг сўзларига қулоқ солинг. Бошқа талабаларга қараманг. Чунки улар ҳам диққатингизни тортиши мумкин.
Ҳар доим ҳам юқорида келтирилган нарсаларни диққат филтридан ўтказиб, миянгиздан чиқариб ташлай олмайсиз. Ҳар бир нарсанинг ўз вақти бўлганидай, дарсга қулоқ солганда, диққатингиз фақат дарсда бўлсин. Дўстлар билан гаплашганда диққатингизни уларга қаратинг. Кейинги ҳафта ҳақида режа қилиш пайтида диққатингизни кейинги ҳафта қилишингиз мумкин бўлган ишларга қаратинг. Ҳар бир нарсанинг ўз вақти-соати борлигини унутмаган ҳолда, билим доирангизни кенгайтиришга астойдил ҳаракат қилинг.