3:15

Худо ибодатларимизга жавоб берадими?

MP3

Ассалому алайкум. Биз аёллар баъзида ўзимизни жуда ёлғиз ҳис қиламиз. Дўстларимиз, севган турмуш ўртоғимиз, фарзандларимиз бўлса ҳам, улар бизни етарлича тушуна олмайдилар. Унда ким тушуна олади. Фақат Яратувчимизгина бизни тушуна олади. Руҳий камчиликларимиз, муҳтожликларимиз, дардларимиз ҳамма-ҳаммасини Унга тўкиб соламиз. Ундан паноҳ топамиз. Ҳеч ким ёрдам бера олмай қолганида, Худонинг олдига борамиз. Бу жуда ажойиб. Худо айнан мана шу марҳаматни ўз фарзандларига берган. Истаган пайтингда, Худо билан гаплаша олиш, Унинг муҳаббатига, иноятига, марҳаматига эга бўлиш, энг катта мукофот. Аммо афсуски, ҳар доим ҳам ундай бўлавермайди. Ҳар доим ҳам истаган нарсамизга эриша олмаймиз. Агар ҳар доим истаган нарсамиз муҳайё бўлаверса, руҳий ҳаётимиз, мақсадимиз ўз аҳамиятини йўқотган бўларди. Ҳеч ким бирор жойи оғришини, қийинчилик кўришни, пулга муҳтож бўлишни, омадсизликка учрашни, ёмон шароитда яшашни истамайди. Шундай ҳолатда яшамаслиги учун ибодат қилади. Тасаввур қилинг, ҳамма соғ-саломат, зўр ҳаёт кечирса, Худо билан қандай муносабатда бўлади. Унда Худо худо эмас, истакларни амалга оширадиган жинга айланиб қолмайдими?! Худо билан муносабат қилиш ҳам соҳта бўлиб қоларди. Фақатгина бирор нарса олиш учун Худо билан муносабат қилган бўлардик. Ҳар сафар ибодатингизга жавоб ололмаганингизда ўз-ўзингиздан сўранг: «Нима учун Худодан хафа бўлишим керак, мени мусиқамга ўйнамагани учунми?» Агар Худо ҳаётимизда биринчи ва энг муҳим ўринда турса, ҳеч қачон Худодан хафа бўлмаймиз. Шундай бўлиши ҳам керак. Гарчи келажагимизни кўролмасак ҳам, Унинг биз ҳақимизда режаси қандай эканлигини билмасак ҳам Унга ишонишимиз керак. Келажак ёки Худо йўлидаги режаларимиз ҳақида ўйласак, ўз ақлимиз доирасидан четга чиқмаган ҳолда ўйлаймиз ва тасаввур қиламиз. Бироқ бу тасаввуримиз Худонинг қарашлари олдида, денгиздан бир томчидек ҳолос. Шундай экан, Худонинг ҳаётимизда қилаётган ишларига тушунмасак ҳам, Унга ишониб қадам ташлашимиз керак.

Мусо ҳақида ўйланг. Худо уни Фиръавн олдига юбораётганида, унинг гапга нўноқлигини, ёки бўлмаса гапиришда нуқсони борлигини биларди. Мусо шуни баҳона қилиб, бу ишдан бўйин товламоқчи ҳам бўлди. Аммо Худо унинг камчилигини тузатмади. Нега? Ҳассани илонга айлантирган, Мусонинг қўлини песга айлантириб, яна ўз ҳолига келтирган Худо наҳотки, Мусонинг шу нуқсонини тузата олмасди. Албатта тузата оларди. Тузатмаслигининг сабаби бор эди. Ҳаворий Павлус ҳам Худодан «уни ҳадеб ниқталайверадиган бир ниш»ни олиб ташлашни илтимос қилганида, Худо унга қандай жавоб бергани ёдингиздами? Келинг шу парчани Муқаддас Каломдан ўқиймиз. «Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимга бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди. Буни мендан йироқлаштиргин деб, уч марта Раббимга ёлвордим. Аммо Раббим менга шундай деди: «Сенга берган иноятиб етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади» (2Кор 12:9). Шунинг учун Худо ибодатингизга «ҳа», деб жавоб бермаса, асло тушкунликка тушманг. Бу ҳам Худо режасининг бир қисми. Руҳий ҳаётимиз ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга кириб тажрибангизни бойитинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top