3:14

Руҳий ғалаба 175

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, кўпинча анча таниқли бўлган инсонларнинг душмани бўлади. Шунинг учун ҳам улар доимо ўзларига тансоқчиларни ёнлаб олишади. Азизлар, худди шу инсонлар каби биз масиҳийларда ҳам душманимиз бор. Бу шундай душманки, унинг қўлидан кўп нарса келади. Шунинг учун бу душман ҳар томонлама хавфли ҳисобланади. Энди шундай савол пайдо бўлади: бизнинг душманимиз ким? Унинг исми нима? У қандай қилиб инсонларга ёмонлик қилиши мумкин?Албатта, унинг исми шайтон, ёвузлик, иғвогардир. Ҳурматли биродарлар, биз ким бўлишимиздан қатъий назар ва яшашимиз учун оиламизни қандай қилиб боқишимиз учун, қандай ва қай йўсин билан пул топаётганимиздан қатъий назар, ҳаммамизни фақат бир нарса — ҳаётимиз давомидаги кураш бирлаштиради.

Ҳар бир киши умри давомида моддий қийинчиликларга, ишсизликка, шахсий адоватларга, шикастланишга, касалликларга, руҳий оғриқларга дуч келади, ҳаёти сўнгида эса ўлим билан юзлашади. Албатта, биз сизларга айтиб ўтган шайтон ҳар бир инсонни қийналишини, азоб чекишини истайди. Шунинг учун ҳам у одамларни алдаб йўлдан уради. Тўғри, бошида у кўплаб ажойиб ҳаётни ва осонлик билан пул топишни ваъда қилади. Баъзи пайтларда у ўзининг шу ваъдаларини амалга ҳам ошира олади.

Чунки бошқа одамларда у ўзига нисбатан ишонч топа олиши керак. Кимда-ким унга ишониб шайтоннинг йўлидан борса, албатта, охири фожия билан якун топади. Ҳазрати Аюбнинг дўсти Элифаз айтганидек: “Бироқ инсон юқорига интилаётган учқун каби азоб-уқубатда туғилади.” Аюб китоби 5 боб 7 оят. Инсонларнинг шундай аҳволда дунёга келишининг ягона сабаби ҳам айнан шайтоннинг ишларини оқибатидир.

У Момо Ҳавони ва Одам Атони алдади ва уларга тақиқланган мевани ейишга мажбурлади. Айнан шу ишларнинг оқибатида инсонларнинг бошига шундай муаммолар кела бошлади. Бу каби қийинчиликларга рўпара келган одамлар ўз мусибатларида кўпинча Яратувчи Эгамизни, бошқа кишиларни ва ҳатто ўзларини ҳам айблашга мойилдирлар. Аслида эса ким айбдор эканлигини кўпчилик ёддан чиқаради. Бироқ Муқаддас Руҳ бизга бошқа бир нарсани бундай кўнгилсизликларни келтириб чиқарадиган ҳалокатли манбаани эътиборга олиш кераклигини уқтиради. Ҳаворий Павлус бу ёвузлик булоғини самовий оламнинг “ҳокимлари” ва “ҳокимиятлари” деб атайди.

Шунингдек, у биз Қодир Худога ёки бошқа одамларга қарши эмас, балки “самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга” қарши курашишимиз керак, деб таъкидлайди Эфесликларга мактубининг 6 боби 11ва12 оятларида. Азиз биродарлар, доимо Худованд ҳар биримизни ўз паноҳида асрасин деб, сиз азизлар билан хайрлашамиз. Азиз биродарлар, бизнинг www.najot.com сайтимиз ишлаб турибди, сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, омон бўлинг, азиз тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top