3:37

Руҳий ғалаба 305

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, фаришталар Ҳазрати Исога васвасадан кейин хизмат қилганлар эдилар. Буни биз Матто китобининг 4 боби 11оятидан кўп бора ўқиб кўрганмиз. Қирқ кун давом этган васвасадан кейин, Раббимиз Исо Масиҳ дармонсизланиб, ҳолдан тояди ва шу пайтда фаришталар Унга куч бағишлайдилар.

Эски Аҳд китобидан билсангиз керак, худди Илёс пайғамбар каби, Исога ҳам улар егулик овқат берадилар. Фаришталар Гефсиман боғида ҳам Раббимиз Исо Масиҳни қувватлаб турганлар эдилар. Раббимиз васваса пайтида иблис билан олишган эди. Худди ана шундай руҳий жанг хочга михланиш олдидан Гефсиман боғида юз беради. Фаришталар ибодат пайтида ва Ўз ўлимини кутиш дақиқаларида Раббимизни қувватлаб, далда бериб турганлар эдилар. Фараз қилинг, ўз ўлимини сезиб турган киши қандай аҳволга тушишини. Бошқалар томонидан қанчалик далда бўлмасин, барибир инсоннинг юрагини тинчлантириш анча қийин кечади.

Фаришталарнинг доимо хизмати юқори даражада бўлади. Улар ниҳоят, Раббимиз Исо Масиҳнинг иккинчи келиши тантаналарида иштирок этадилар. Фаришталар Ўғилнинг қайтиши учун дунёни тайёрлайдилар ва ўз Шоҳларининг қайтиши ва шоҳлик қилиши олдидан Исроил халқини бир жойга тўплайдилар. Қудратли Ўғил ерга қайтган пайтда, У билан бирга муқаддас фаришталар ҳам келади ва бу само лашкарлари Унинг зафарли қайтишида улуғворлик ҳамда шон-шуҳратни яна ҳам оширади. Азиз тингловчи, бу ҳақида Матто Хушхабар китобининг 25 боби 31 оятида шундай баён этилган:

“Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан биргакелган пайтида Ўзининг улуғвор тахтига ўтиради”. Азиз биродарлар, фаришталар Раббимиз Исо Масиҳга хизмат қилган экан, биз имонлилар ҳам Худованднинг фарзандларимиз. Демак, фаришталар биз учун ҳам ўзига яраша хизмат қиладилар. Ибронийларга мактубининг1 боби 14 оятида фаришталар “хизматчи руҳлар” деб айтилади. “Хизматчи” деган грекча термин “легургика” уй хизматкори ёки қул деган маънони билдирмайди. Бу термин мансабдор шахсга тегишли ҳисобланади.

Шу сабабдан Муқаддас Каломга кўра, фаришталар имонлилар учун Худо томонидан юборилганлигини ва уларга ёрдам бериш вазифаси топширилганлигини аниқ кўришимиз мумкин. Фаришталарнинг имонлиларга қиладиган хизматлари қуйидагиларни ўз ичига олади: улар жисмоний ҳимоя қилади. Ҳазрати Довуд Шоулдан қочиб, филистийликлар томонга кетган пайтда фаришта уни танасини ҳавф-хатардан қўриқлаган эди. Фаришталар Худо халқи душманларининг ҳар қандай режаларини барбод қила оладилар. Фаришта Худодан паноҳ излаган ҳар бир кишини жисмоний зарар кўришдан асрайди. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаб, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top