3:17

Худонинг сўзи 104

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Навбатдаги эшиттиришимиз эфирда, марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз биродарлар, Худованд Ўзининг ажойиб донолиги ила барча инсонларга нажотни текинга совға сифатида берди. Бу ҳақида Эфесликларга китобининг 2 боби 8 ва 9 оятларидан биргаликда ўқиб кўришимиз мумкин: “Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингниз туфайли қутулгансизлар.

Бу Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин. ” Бундан ташқари яна Римликларга мактубининг 6 боби 23 оятини ҳам биргаликда ўқиб кўрамиз: “Гуноҳнинг эвази ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир.” Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, кимдандир совға олиш — бу энг осон иш бўлса керак. Мана шу олаётган совғангизга эътибор беринг. Совға доимо бепул ҳадя этилади. Аслида нажот жуда қимматбаҳо ҳисобланади. Биз ушбу нажотни Раббимиз Исо Масиҳдан мутлақ бепул совға сиқатида олмоқдамиз.

Исо Масиҳ Ўзининг хочдаги ўлими билан барча инсонларга тўловни тўлаб бўлди. Демак, бизнинг қиладиган ягона ишимиз — бориб совғани олиб кетишдир. Ҳурматли радио тингловчи биродар, бир ўйлаб кўринг, оилангизда, ишхонада ёки яқинларингиз орасида сиз ҳали ушбу совғани олишлари ҳақида гапирмаган инсонлар борми? Ундай бўлса, сиз азиз радио тингловчи, уларнинг совғасиз қолиши учун жавобгарсиз. Ҳурматли биродарлар, бошқаларнинг совғасиз қолиб кетиши учун йўл қўймайлик. Ахир бундай қимматбаҳо совға ҳеч қачон бошқа инсонлар томонидан берилмайди. Балки жуда бой дўстларингиз бордир. Балки ўзингиз жуда бой оиладандирсиз.

Барибир бутун дунёни бойликларини бирлаштирганимизда ҳам Раб Исонинг совғасини ўрнини босолмайди. Шунинг учун, азиз биродар, вақтни бой берманг. Бошқача айтадиган бўлсак, “ўз вақтида отни қамчилаб қолинг.” Ҳар қандай кишига Худованднинг каломи ёрдамида тушунтириш мумкин. Чунки Унинг каломи катта кучга эгадир. Худодан йироқда юрган инсонга унинг ҳаётидан ва бошқаларнинг ҳаётидан гуноҳ ҳақида мисоллар келтиринг. Ҳар қандай гуноҳни Худо ювиб ташлаши мумкинлигини бошқаларга тушунтириб беринг.

Ҳурматли радио тингловчи, агар кимгадир Худованднинг ажойиб совғаси ҳақида гапиришни истасангиз, албатта Муқаддас Руҳ шу инсонниг юрагида ишлаши ҳақида Ундан сўранг. Сиз ўзингиз ҳеч кимни текин совға ҳақидаги Худонинг ҳақиқатига ишонтира олмаслигингиз мумкин. Бепул берилаётган ажойиб совға ҳақида огоҳлантириш эса, барчамизнинг олий вазифамиз ҳисобланади. Буни фақатгина Муқаддас Руҳ амалга ошира олади. Худованд барчамизга ёр бўлсин. Азизлар, кимдир учун ибодат қилишимизни истасангиз, албатта бизга шу ҳақида ёзиб юборинг, албатта биргаликда ибодат қиламиз. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили эса: dilkash@najot.com яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, соғ- саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top