3:46

Павлуснинг хизмати ва азоблари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сиз хам имонга келганмисиз? Сиз хам Нажоткоримиз Исо Масихнинг севгисига гувох бўлганмисиз? Ундай бўлса, сиз учун жуда хурсандман. Аҳир, нажотга эга бўлишдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Каломни ўқир экансиз, Исонинг издошларини довюраклигини ва имонининг нақадар кучли эканини кўриб хайратланасиз. Хизмат чоғларида, улар яхши кунларни ҳам қоронғу кунларни ҳам бошидан кечирган. Лекин шунда ҳам, Раббимиз Исо Масих уларни ташлаб қўймаган, ва шу йўсин, улар имонида махкам туриб Нажот хушхабарини ёяверишган. Бундай вазиятни мисол қилиб хаворийлар фаолиятининг 28чи бобдаги оятларни ўқиб берсам. Павлус шундай ёзади, ”Халос бўлганимиздан кейин, оролнинг оти Малта эканини билдик. Ерли аҳоли бизга одатдан ташқари инсонийлик кўрсатди. Ёмғир ёғиб совуқ бўлгани учун, улар ўт ёқиб, ҳаммамизни дўстона қабул қилдилар.

Шу маҳал Павлус бир даста ўтин йиғиб, оловнинг устига қўяётганда, иссиқдан қочаётган бир заҳарли илон унинг қўлини чақиб олиб, осилиб қолди. Павлуснинг қўлига илон осилганини ерлилар кўргач, бир-бирларига: «Бу одам қотил бўлса керак. Денгиздан халос бўлган бўлса ҳам, Ҳақ уни тирик қолдирмаяпти-да!» – дейишди. Павлус эса ҳеч қандай зарар кўрмасдан, илонни ўтга силкитиб ташлади. Орол аҳолиси унинг шишиб кетишини ёки ўлиб қолиб, тўсатдан ерга йиқилишини кутарди. Лекин узоқ кутишгандан кейин унга ҳеч қанақа фалокат юз бермаганини кўришгач, бошқача фикр қилиб: «У бир худодир», – деб айтишарди. У жойнинг яқинида оролнинг бошлиғи бўлган Публий исмли бир кишининг ер-мулки бор эди. У бизни қабул этиб, уч кун меҳмондўстлик қилди. Ўша пайтда Публийнинг отаси юракбуруғдан қийналиб, иситмалаб ётар эди. Павлус унинг ёнига кирди ва қўлларини унинг устига қўйганча ибодат қилиб, уни соғайтирди.

Бу ҳодисадан кейин оролдаги бошқа хасталар ҳам келиб, шифо топишди. Эл бизга иззат-икром кўрсатди, жўнаётганимизда зарур нарсалар билан таъминладилар”. Азизлар, биз хам Исо Масихнинг издошларимиз. Демак Унга бўлган хизматимиз давомида биз хам, шунга ўхшаш азоб укубатларга дучор бўлишимиз муқаррар. Келинг, бугунги ибодатимизни айнан шу мавзуга бағишласак. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз бемалол кетимдан қайтараверинг. Осмондаги Отажон, берган нажотинг учун рахмат айтамиз. Худойим, бизни фарзандинг қилганинг нақадар ажойибдир. Биз энди нафақат Сенга фарзанд бўлдик, баълки, Сенинг хизматкорларинга айландик. Худойим, энди хаётимиз бутунлай Сенга тегишли. Бизга астойдил хизмат қилишни ўргат. Йўлимиздаги барча азоб укубатлардан чўчимасдан Нажотинг хушхабарини тарқатаверайлик. Нима бўлишидан қатъий назар, жон жахдимиз билан Сенга хизмат қилайлик. Хизматимиз пайтидаги барча тўсқинларни, қийинчиликларни, азобларни, ёвузликларни, барча Сенга қарши бўлган кучларни биздан узоқлаштиргин. Севгинг ҳақида таълим беришда бизни хеч нарса тўхтата олмасин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, сизда хам ибодат эхтиёжи бўлса, бизга бу хақда хабар қилинг, биз сиз учун ибодат қиламиз. Исмингиз эфирга узатилмайди. dilkash@najot.com электрон манзилимиз ва www.najot.com сайтимиз сизнинг хизматингизда. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top