3:11

Жамоатда ўз ўрнини топиш

MP3

Ассалому алайкум. Аслида бугун суҳбатлашмоқчи бўлган мавзуим нафақат аёлларга балки эркаклар учун ҳам фойдали бўлади. Бироқ ҳозир биз аёллар ўзаро суҳбатлашаётган эканмиз, келинг бу мавзуни фақат биз учун деб қабул қиламиз. Ҳозир Муқаддас Каломдан келтирмоқчи бўлган мисолимни ҳамма имонли ёддан билади. Бироқ бу матал билан Исо Масиҳ нима демоқчи бўлганини биров билади, биров билмайди. Матто 25:14-30 оятлар шундай дейди: «Яна охирзамон бир одам сафарга жўнаб, хизматкорларини чақириб, ўз мол-мулкини уларга омонат берганига ўхшайди. У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша: бирига беш, бирига икки, бирига бир ёмбидан бериб, жўнаб кетибди. Беш ёмби олган ўша заҳоти бориб, пулини ишга солиб, яна беш ёмби орттирибди. Икки ёмби олган ҳам шундай қилибди.

Бир ёмби олган эса бориб, чуқур қазиб, хўжайинининг пулини яшириб қўйибди.» Анча вақтдан кейин хўжайин келиб уларнинг ҳар биридан хисобот сўрабди. Беш ёмби ва икки ёмби олган хизматкордан кўнгли тўлибди. Бир ёмби олган эса шундай дебди: «Хўжайин! Мен сизнинг қаттиққўл одам эканингизни билардим. Сиз экмаган ердан ўрасиз, уймаган жойдан хирмон кўтарасиз. Шунинг учун мен қўрққанимдан бориб, сизнинг ёмбингизни ерга яшириб қўйдим. Мана берганингиз! – дебди.» Хўжайиннинг жахли чиқибди кейин эса ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга берибди. Даставвал бу масални ўқиганимда, хўжайин бир ёмбиси бор одамга нисбатан адолатсизлик қилган деб ўйлагандим. Аммо бу маталнинг маъносини тушуниб борганим сари юрагимда қўрқув пайдо бўлди. Мен Худо берган «ёмби»ни ишлата олаяпманми?

Бу матал орқали Худо бирор бир қобилиятга эга бўлмаган одам йўқлигини кўрсатмоқда. Худо ҳар биримизга ўзимизга яраша қобилиятлар берган, бу қобилиятларни Худонинг йўлида ишлата билиш эса, бизнинг вазифамиз. Агар вақтида бу қобилиятларни ишлата билмасак, улардан ажраб қолишимиз ҳеч гап эмас. Келинг яна диққатимизни ўша бир ёмби олган одамга қаратайлик. У хўжайинга қандай баҳона қилди. У хўжайинининг қаттиққўл одам эканликда айблаб, пулини йўқотиб қўймаслик учун қўрққанидан, кўмиб қўйганини баҳона қилди. Ваҳий 21:8 оят бундай одамлар ҳақида шундай дейди: «Аммо қўрқоқ, имонсиз, нопок, қотил, зинокор, жодугар, бутпараст, ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир.»

Масалдаги учинчи хизматкор ўзига берилган ёмбини ишлата олмаганликда хўжайинини айблади. Худди шунга ўхшаб биз ҳам баъзида ўз пассивлигимизда бошқаларни айбдор қилиб кўрсатамиз. Биз ўз қилмишимизда бошқаларни айблашни жуда эрта, болалигимиздан ўрганганмиз. Бу ишда баъзиларимиз ота-онамизни, ака-укаларимизни, дўстларимизни, ҳамкасбларимизни, қўшниларимизни боринки, айблаш мумкин бўлган ҳаммани айблаймиз. Баъзиларимиз ҳатто Худони айблашгача бориб етамиз. Бизнинг бу баҳоналаримиз, ва бировларни айблашимиз доимо Худо ғазабини қўзғатади. Масалда бундай хизматкорга нисбатан Исо Масиҳ қандай сўз ишлатганини биласизми? «Эй ёмон ва ялқов хизматкор». Уни хўжайиннинг тили билан шундай деб атайди. Азизлар суҳбатимиз давомини тингламоқчи бўлсангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг. Ундан ташқари, сиз бизнинг www.majot.com ва dilkash@najot.com манзилимиз орқали, ўз қобилиятларингиз, ўрганганларингизни биз билан бўлишишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top