3:41

Хоч ва шухратни кўриш 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Эсингизда бўлса, ўтган сафар Исо Масих шогирдларига Қудусга бориши ва руҳонийларнинг қўлида азоб чекиши, ўлиши ва учинчи куни тирилиши ҳақида айтган эди. Келинг, кейин нима бўлганини кўриб чиқсак. Ушбу гапларни эшитган Бутрус, севимли хазратини четга олиб, ”Йўқ Раббим! Булар хеч қачон содир бўлмайди!” деб таъна қилади.

Шунда дойим гапиришни ёқтирган Бутрус шайтоннинг гапларига қулоқ солгани учун танбеҳ олади. Хазрати Исо Бутрус томон бурилиб, “Йўқол кўзимдан шайтон! Сен мени тўхтатмоқчисан. Сен Худонинг гапларини эмас, одамнинг гапини гапиряпсан” деб айтади. Бутрус тўлқинлар ва тўфонга дуч келганида имонининг чегарали қаерда тугашини кўрган эди. Энди эса, Раббидан танбеҳ олиб, билимининг хам чегарасини қаерда тугашини билиб олган эди. Худога қулоқ солиб Исони аслида ким эканини билган эди. Лекин бу гал эса шайтонга қулоқ солиб Исонинг қилиши керак бўлган ишларни рад этган эди. Тахминан саккиз кун ўтгач, Исо Бутрусни, Юҳаннони ва Ёқубни ибодат қилиш учун тоққа олиб чиқади. Исо ибодат қилар экан, Унинг юз кўриниши ўзгаради, кийими эса нурдек оқ тусга киради. Худонинг икки пайғамбари, Мусо ва Илёс Исо билан гаплашиб илоҳий нур билан ялтирайди. Улар Қуддусдаги, буюк башоратни амалга ошиши ҳақида гаплашишади.

Бутрус ва унинг шериклари уйқуда эдилар, ўзларига келиб, Унинг шухратини ва У билан турган икки кишини кўришади. Ғафлатга берилиб, бундай мўжизакор воқеядан қуруқ қолишларига оз қолган эди. Исонинг ёнидаги икки киши Уни тарк этар экан, Бутрус Раббига, ”Раббим, бу ерда бўлганимиз яхши бўлди, кел, учта чодир ясаймиз, бири Сенга, бири Мусога бошқаси эса Илёс пайғамбар учун” деб мурожаат қилади. Бутрус дойим онгидаги нарсаларни гапирар эди, хатто нима ҳақида гап кетаятганини хам билмас эди. Шу онда булут пайдо бўлиб, уларни ўраб олади. Улар булут бизни қоплади деб чўчиб кетади. Бирданига, булут ичидан овоз чиқиб, ”Бу Менинг танланган Ўғлим, Унга қулоқ солинглар” деб айтади. Шогирдлар, Худонинг юракларига гапирган гапларни унутишлари мумкин эди, лекин булут ичидан келган Худонинг гапларини хеч қачон унутмайдилар.

Улар тубан йиқилиб, вахимага тушишган эди. Лекин Исо уларга қўлини теккизиб, ”Ўрнингиздан туринглар, қўрқманглар” дейди. Туриб қарашса, Исодан бошқа хеч ким йўқлигини пайқашади. Тоғдан қайтишар экан, Исо шогирдларига, ”Кўрганларингиз ҳақида Инсон Ўғли ўликлардан қайта тирилмагунча, хеч кимга овоза қилманг” деб айтади. Улар қулоқ солишади. Кўрганларини ва Худонинг гапларини энди хеч қачон унутишмайди. Исо тирилиб одамларга зоҳир бўлганидан кейин, ушбу бўлган воқеяларни овоза қилишни бошлайдилар. Азизлар, хазрати Исо ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг, ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top