3:24

Кредитлаштириш самарадорлигини ошириш 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғилланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни эътиборингизга хавола этаман. Азизлар бугун хам, кредитлаштириш самарадорлигини ошириш ҳақидаги хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Контрактли жамғарма туридаги молия муассалари ўзлари ва мижозлар

ўртасида тузилган узоқ муддатли шартномаларга мувофиқ маблағларни турли бадаллар асосида жалб қилади. Бундай муассасаларга турли-туман сугурта компаниялари ва хар хил пенсия фондлари киради.

Мазкур компаниялар жалб қилинган маблағларни гаровлик кредитларга, корпорацияларнинг акциялари ва облигацияларига, шунингдек ҳазина мажбуриятларига жойлайди. Мулкни суғурталаш компанияси бир кадар ликвидли активлар таркибига эга булиши мумкин. Суғурталашда одатда икки томон иштирок этади, бири суғурта ташкилоти бўлиб, суғурталаш шартларини ишлаб чиқади уни суғурталовчи деб аталади. Иккинчиси юридик ёки жисмоний шахслар, уларни суғурта қилувчи деб юритилади, бошқачасига мижозлар дейиш мумкин.

Бундай шахсларни ўзларининг ёки учинчи томоннинг манфаатларини суғурталайдилар, ана шу мақсадлар учун суғурта мукофотлари, яъни тўловлар ва бадаллар тўлайди. Суғурталашнинг энг кўп тарқалган тизимларидан бири мулкнинг хақиқий қиймати буйича суғурталаш бўлиб, у шартнома тузилаётган кундаги мулкнинг хақиқий қиймати сифатида аникланади.

Инвестиция фондлари кредит тизимлари ривожланган молия муассасаларининг жуда мухим кўринишларидар биридир. Инвестиция фондининг асосий фаолияти ўз акцияларини чиқариш ҳамда шу тариқа жалб қилинган маблағларни бошқа қимматли коғозларга шундай кўйишдан иборатки, натижада даромад фоиз ва коғозларнинг курс қиймати олиши баробарида келадиган бўлсин, одатда амалиётда инвестиция фондлари кўпдан- кўп кичик инвесторларнинг маблағларини қабул қилади ва уларни бирлаштириб бу акцияларнинг йирик мажмуасига сарф этади.

Шу тариқа, инвестиция фондлари ўз акциядорларининг инвестиция сохасидаги таваккалчилиги хавф-хатарини нихоятда камайтиради. Халқаро иқтисодий алоқалар биринчи навбатда корхоналарнинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиши натижасида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор билан боғлиқ бўлган корхоналар, мавжуд имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланган ҳолда дунё бозоридаги позицияларини рақобатчиларга нисбатан маҳкам ушлаб қолишга интиладилар.

Азизлар, бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Ундан ташқари, мазкур сайтнинг кутубхонасида бошқа мавзуга ойид хикоялар тўплами хам сизнинг хизматингиздадир. Бизнесингизни, яъни тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин ва мархаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top