3:24

Масиҳнинг севгисини билиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сиз ҳам Раббимиз Исони ҳаётингизга таклиф этганмисиз? Сиз ҳам Раббимиз Масиҳнинг севгисини қалбингизга қабул айлаганмисиз? Шундай экан сизни янги ҳаётга эга бўлганингиз билан муборакбот этаман. Унинг севгиси чексиздир. Унинг севгисини ҳамма ерда кўриш мумкин. Чунки бизга бўлган севгисини Масиҳ ҳочдаги ўлими орқали намойиш этди. Бундан ортиқ севги йўқдир оламда. Азизлар, Масиҳнинг севгисини билиш нақадар ажойибдир. Унинг азобларига шерик бўлишдан улуғ нарса бўлмас. Бугунги ибодатимни Масиҳнинг севгисини билиш мавзуга қаратмоқчиман. Келинг, Унинг севгиси ҳақида Калом нима дейишини кўриб чиқсак. Эфесликларга йўлланган мактубнинг учинчи бобида шундай оятлар бор. Ана шу сабабдан, мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман.

Ер юзидаги ва осмондаги ҳар қандай сулола самовий Отадан ном олган. У Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларни куч-қудратли қилсин, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин. Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин, токи сизлар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучингиз етсин. Ҳа, сизлар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришинглар. Худонинг куч-қудрати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир. Унга Исо Масиҳ уммати орқали ва Исо Масиҳнинг Ўзи орқали наслдан-наслга, то абад шон-шарафлар бўлсин!

Азизлар, нақадар ажойиб сўзлар. Истасангиз, ибодатимга шерик бўлинг. Чунки, бирга айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, нажотинг ва қилган қурбонлигинг учун рахмат. Биз энди бу дунёдан олиниб Сенинг фарзандларинга айландик. Худойим, Сенинг севгингни билиш ажойибдир. Худойим, бизни улуғвор бойлигинг билан куч қудратли қилгин, Ўз Руҳинг билан ички борлиғимизни бақувват қилгин. Масиҳни имон билан дилимизда жо қилайлик. Сенинг севгинг қалбимизда илдиз отиб маҳкам ўрнашсин, токи бизлар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучимиз етсин. Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришайлик. Чунки Худонинг куч қудрати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Сен биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирсан.

Бунинг энди иложиси бор. Чунки, Раббимиз Исо Масиҳ дилимизда маскан қилмоқда. Сенинг муқаддас Руҳинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учн рахмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимида ҳабар қолдиринг. Исмларингиз эфирга узатилмайди, бундан сира ҳавотир олманг. Ундан ташқари сайтда кўпдан кўп қизиқарли ва фойдали ҳикоялар билан ҳам танишиб чиқиш имкониятига эгасиз. Сайтнинг форуми ҳам сизнинг ҳизматингизда. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсинг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top