Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, Худо билан муносабатингиз қандай? Раббимиз Нажотини тарқатишдаги ҳаракатларингиз қандай? Сиз ҳам ҳаворий оятда айтганидек, ҳаммага ҳамма нарса бўляпсизми? Бугунги ибодатни айнан шу мавзуга қаратишни мақсад қилдим. Келинг, бу ҳақда Худонинг Каломи нима дейишини кўриб чиқсак. Ҳаворийнинг Коринфликларга йўллаган биринчи мактубининг тўққизинчи бобини ўқиб берай. Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим. Яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлмасам-да, қарам бўлганларни эргаштирай деб, улар учун Қонунга қарамдай бўлдим. Мен Худо олдида қонунсиз ҳам эмасман; аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман.
Аммо Илоҳий Қонунни билмаганларни эргаштирай деб, улар учун Қонундан бехабардай бўлдим. Заифларни эргаштирай деб, улар учун заиф бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим. Буларнинг ҳаммасини Инжил учун қиляпман, токи унинг қут-баракасида менинг ҳам ҳиссам бўлсин. Наҳот билмасангизлар, мусобақа майдонида ҳаммаси чопади-ю, аммо фақат бир киши мукофот олади. Сизлар ҳам шундай чопингки, мукофот олинглар! Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ҳар нарсадан нафсини тияди. Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун жонбозлик қиламиз. Менга қолса, шундай чопяпманки, чопишим мақсадсиз бўлмайди. Шундай уриняпманки, зарбам ҳавога урилгандай бўлмасин. Баданимни турткилаб, ўзимга қул қилиб оламан, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб, ўзим ярамас бўлиб қолмайин.
Азизлар, истасангиз ибодатимга шерик бўлинг. Чунки бирга айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, берган нажотинг нақадар ажойиб! Худойим, йўлингда ҳизмат қилишни бизга ўргат. Чуни биз энди Сен Муқаддасга тегишлимиз. Биз энди бу дунёга эмас, аксинча, Сенинг ироданга тегишлимиз. Худойим, заифларни эргаштиришимиз учун бизни ҳам заиф қилгин. Одамларга нажот Ҳушҳабарингни етказиш учун ҳаммага ҳамма нарса бўлишни бизга ўргат. Барча қилган ишимиз Инжилга қаратилган бўлсин. Биз ҳам мукофот олиш учун югургандек, ғолиб бўлишимиз учун жон куйдирайлик. Чопишимиз мақсадсиз бўлмасин. Шундай уринайликки, зарбамиз ҳавога урилгандек бўлмасин. Баданимизни турткилаб, ўзимизга қул қилиб олайлик, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб ўзимиз ярамас бўлиб қолмайлик.
Худойим, бизни Ўзинг тарбиялагин. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, дойим Сенинг ироданг пайидан бўлайлик. Худойим, Сен тирик Худога ҳизмат қилиб, Раббимиз Хушҳабарини ёишдан тўхтамайлик. Худойим, Сенинг Муқаддас номинг биз учун дойим муқаддас бўлиб қолсин. Ҳаётимзни ўзинг бошқаргин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганигиз учун рахмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжлари бўлса, бизга бу ҳақда, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтидаги ибодат эҳтиёжлари деб номланган бўлимга ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг азизлар.