3:36

Ибодат ила Худо билан сухбат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, ибодат нақадар ажойиб нарса! Ибодатни худди Худо билан шахсий ”сўзлашув” каби тушунаман. Ибодат бу худди фарзандим билан мен дардлашиб ўтирган вазиятга ўхшаб кетади. Кичгина қизим, дойим ёнимга келиб, мендан маслахат сўрайди ёки бўлмаса ёрдам сўраб келади. Нафақат ёрдам ва маслахат, баълки, уни тинглашимни истайди. Унинг дардини, муаммоларини менга билдиргиси келади. Мен билан бирга вақт ўтказиб, мендан янги нарсаларни ўрганишни истайди. Биз имонлилар, Худо билан хам худди шундай муносабатга эгамиз. Биз хам дойим, Худонинг олдига келиб, ундан тасалли топишга харакат қиламиз. Қийинчиликларимизни енгиллаштиришини сўрайми.

Мухим масалалар ечишда Ундан маслахат сўраймиз, йўл йўриқларни кўрсатишини истаймиз. Унинг олдига келиб, бизни худди жажжи фарзандларни, бағрига босганидек, бизни хам қучоғига босишини истаймиз. Ха азизлар, бу нақадар ажойибдир. Истаган вақтингда, истаган жойингда, Самовий Отамизга мурожаат қила оламиз. Хазрати Исо Масих хочда жон берганидан сўнг, маъбаддаги муқаддаслар муқаддасини ажратиб турадиган парда йиртилганидан бошлаб, биз Исо Масих орқали тўғридан тўғри Худога мурожаат қила оламиз. Ундан ташқари, бунинг учун хеч нарса керак эмас. Энг асосийси, айтилган ибодатларимиз чин юракдан бўлиши керак. Ибодатларимиз имон билан айтилиши керак, ва айтилган ибодатимизга шубхаланмасак бас. Худо бизни дойим тинглашга тайор.

Йилнинг 365 кунида, кунниг 24 соати мобайнида, Худо бизни дойим кутади. Сизга шуни айтаманки, биз имонликларнинг ибодат қилиб, Худо билан шахсий муносабатда бўлишимизни Худонинг Ўзи хам истайди. Ибодат қилишга келсак. Ибодат қилиш қийин эмас. Бунинг учун хеч қандай маълум бир жой ёки вақт бўлиши шарт эмас. Раббимиз Исо Масих ўз шогирдларига шундай демоқда,

Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Чиндан хам, ортиқча сўз ибодатга тўғри келмайди.

Азизлар, мен хозир ибодатимда, Худойимга шукурона айтмоқчиман. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилсангиз хам бўлади. Агар ибодат қилишни билмасангиз, кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, Сен нақадар ажойиб Худосан. Сенинг куч қудратингни ва буюклигингни хатто хаёлимга хам сиғдиролмайман. Худойим, Сенинг бизга бўлган севгинг, бизга нажот ато эти. Бегунох Исо Масих бизнинг ўрнимизга хочга михланиб, биз гунохкорларга озодлик берди. Худойим, Сенга хизмат қилиб келган барча пайғамбарларинг, ўша кунни кутиб яшаган. Худойим, бизга хам севишни ўргат. Бизга хам кечиришни ўргат. Бизга хам душманларимиз учун ибодат қилишни ўргат. Бир чеккамизга урганга иккинчисини хам ўгирайлик. Тўнимизни ечиб олаятганга кўйлагимизни хам бериб юборайлик Отажон. Худойим, хеч қандай мусибат ёки қувғин бизни Сендан узоқлаштирмасин. Аксинча, бизни Сенга янада яқинлаштирсин. Муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса, бизга бу хақда хабар қилинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Хабарларни эса, dilkash@najot.com манзилига йўлланг. Хайир, Худойим сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top