Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, сиз нажот топгансиз. Энди сиз гуноҳ ҳокимиятидан олиниб, Худо шоҳлигининг аъзосига айландингиз. Шунда ҳам биз бу дунёда ҳаёт кечирамиз, бу дунёда ҳизмат қиламиз. Бу дунёда ҳам устимиза ҳокимият бор. Ушбу ҳокимиятга қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги ҳақди билиш учун Худонинг Каломига назар солиш керак. Келинг, ҳаворийнинг Римликларга йўллаган мактубидаги ўн учинчи бобга назар ташлайлик. Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Худо тайин этган. Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган Худонинг амрига қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўз-ўзларини ҳукмга дучор қиладилар. Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар бошлиқлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми?
Унда яхши иш қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан. Чунки бошлиқ сенинг манфаатинг учун Худонинг хизматкоридир. Аммо ёмон иш қилсанг, қўрқ. Чунки у қилични беҳуда кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилганга ғазабнок жазо берувчи сифатида Худонинг хизматкоридир. Шунинг учун фақат ғазабдан қўрққанликдангина эмас, балки виждон юзасидан ҳам итоат қилмоқ лозимдир. Солиқ тўлашингизнинг сабаби ҳам шу. Чунки солиқ йиғиш билан машғул бўлган амалдорлар бу иш билан Худога хизмат қиладилар. Ҳар бир кишига ўз ҳақини беринглар: солиқ йиғувчига – солиқ; бож олувчига – бож; қўрқувга лойиқ бўлганга – қўрқув; ҳурматга лойиқ бўлганга – ҳурмат.
Азизлар, аҳамият берган бўлсангиз, бугунги ибодатни ҳокимиятга бўйсуниш мавзусига қаратмоқчиман. Истасангиз, ибодатимга шерик бўлинг. Чунки, бирга қилинган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, қилган қурбонлигинг учун раҳмат. Берган нажотинг нақадар ажойибдир! Худойим, бизга яшашни ўргат. Атрофимиздаги ҳокимиятга бўйсуниб яшашни ўргат. Бошлиқларнинг мақтовига сазовор бўлишимиз учун яхши иш қилиб юрайлик. Ёмон иш қилишдан қўрқайлик. Худойим, фақат ғазабдан қўрққанликдангина эмас, балки виждон юзасидан ҳам итоат қилишни бизга ўргат. Ҳар бир кишига ўз ҳақини беришга ўргат. Солиқ йиғувчига солиқни, бож олувчига божни, қўрқувга лойиқ бўлганга қўрқувни, ҳурматга лойиқ бўлганга ҳурматни беришга бизни ўргат.
Худойим, тепамиздаги ҳокимларнинг барчаси Сенинг ҳам ҳизматкорларингдир. Уларга бўйсунишни ўргат. Уларга виждонан ва инсофдан бўйсунушга ўргат. Хўжайинимиз қандай бўлишидан қатъий назар, унга итоат қилишни истаймиз. Худойим, уларга бўлган итоаткорлигимизни шундай баракалигинки, улар ҳизматимизни кўриб Сен Муқаддасга шукуроналар айтишсин. Худойим, ҳизматимизни Ўзинг баракалагин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.