Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда Бутрус ва Исонинг бошқа шогирдлари Унинг ҳушҳабарини одамларга айтганлари учун қамоққа тушганларини кўрган эдик. Келинг, ҳикоянинг давомини тинглаймиз. Шогирдларнинг қулоқ солмаганликлари учун, диний бошлиқлар Бутрусни ва бошқа ҳавоирийларни қамаб қўйишди. Агар улар ўзлари жим бўлмасалар, қамоқҳонанинг қафаслари уларни жим қилиши мумкин эди.
Лекин шунда ҳам, Худонинг фариштаси кечаси келиб уларни қамоқҳонадан бўшатиб юборди. Фаришта уларга, ”Боринглар, маъбадларда туриб Янги Ҳаёт ҳақидаги ҳушҳабарни одамларга айтинглар” деди. Улар фаришта айтганидек қилишди. Қуёш чиққанидан кейин, ҳаворийлар маъбадларда одамларга таълим беришаятган эдилар. Шунда, диний бошлиқлар мамлакат оқсоқолларини йиғиб ҳаворийларни қамоқҳонага солишни мақсад қилдилар. Уларни яна қамаб қўйишди. Лекин аскарлар қамоқҳонага келишганда, уларни у ерда топа олмайдилар. Улар қайтиб, ”Қамоқҳона эшиклари маҳкам қулуфланган эди, эшик ёнида аскарлар ҳам турганлигини кўрдик. Лекин қамоқҳонага кирганимизда уларни у ерда топа олмадик” деб бошлиқларига айтишди. Аскарларнинг бу гапини эшитган юзбоши ва диний бошлиқларнинг боши қотган эди.
Шунда бир кимса келиб уларга, ”Қаранглар! Сизлар қамаб қўйган одамлар маъбадларда одамларга таълим беришмоқда” деб айтди. Шундан кейин, юзбоши ўз аскарларини олиб ҳаворийларни олиб келди. Уларга нисабатан куч ишлатишмади, чунки одамларнинг тош бўронидан қўрқар эдилар. Ҳаворийларни йиғилиш ўртасига турғазиб қўйиб олий руҳоний уларни сўров қилишни бошлади. “Ушбу номни овоза қилмаслик буйруғини сизларга берган эдик. Етмаганига бутун Қуддусни ушбу таълимот билан тўлириб юбордингиз. Ундан ташқари бизни Исонинг тўккан қонида айиблаяпсизлар” деб мурожаат қилди. Раббисидан бир пайтлар юз ўгирган ва жасурликка тўлган Бутрус бир ҳафта олдин Исони ҳочга миҳлаганлар ўртасида туриб шундай дейди, “Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак. Сизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони ота-боболаримизнинг Худоси тирилтириб қўйди.
Исроил халқи гуноҳ қилишдан қайтиб кечирим топсин, деб Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, Сарвар ва Халоскор қилиб қўйди. Бизлар бу ишларнинг гувоҳларимиз. Шунингдек, Худога итоат қилганларга насиб бўладиган Муқаддас Руҳ ҳам гувоҳлик қилмоқда.” Кенгаш аъзолари буни эшитгач, қаттиқ ғазабланиб ҳаворийларни ўлдиришга қасд қилдилар. Лекин фарзий мазҳабидаги бир Таврот тафсирчиси, бутун халқнинг ҳурматини қозонган Гамалиэл исмли бир киши Кенгашда ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига чиқазиб туришни буюрди. Азизлар, ҳикоянинг давомини келаси сафар давом эттираман. Бордию ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Ҳайир азизлар, Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин.