3:28

Масиҳнинг азоблари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Масиҳ давридаги жазолаш усуллари ҳақида аввал ҳам гаплашганмиз. Аммо бугун жоҳил аскарларнинг қанчалик қонга ташна бўлгани ва Масиҳнинг азобларига эътибор қаратамиз. Айтганимиздек, жазоловчи аскарлар қонга ташна эди. Шунинг учун, улар Исони қамчи билан савалашди. Жангчиларнинг қамчиси теридан ясалган бўлиб, учига қўрғошиндан қуйилган зўлдир боғланган бўларди. Унинг вазифаси битта: айбланувчини ўлгунча савалаб, кейин тўхтатиш. Ўттиз тўққиз маротаба уришга рухсат берилганди, бироқ бу ҳам камдан-кам ҳолларда рўй берарди. Олий Кенгаш айбланувчининг ҳолатини кузатиб турган. Исонинг қўлларини ечишганда, У ерга йиқилди, шубҳа йўқки, Унинг ўлими яқин эди. Қамчилаш – аскарларнинг биринчи иши эди. Хочга михлаш эса учинчи. (Йўқ, мен иккинчисини унутганим йўқ. Ҳозир у ҳақда гаплашамиз.)

Narrator 2 Қамчи зарбидан Унинг елкалари ёрилиб кетган бўлса ҳам аскарлар хочни Унинг елкасига ортиб, олиб кетишди ва қатл қилишди. Бу иши учун аскарларни айбламаймиз. Нима бўлганда ҳам улар буйруқни бажаришган. Лекин уларнинг бу икки амал ўртасида қилганларини тушуниш қийин. Матто буни шундай тарифлайди: Исони эса қамчилатиб, хочга михлашни буюрди. Ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат саройига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг олдига тўплашди. Улар Исонинг кийимларини ечиб олиб, Унинг эгнига қизил тўн кийдирдилар. Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш тутқизиб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй Яҳудийларнинг Шоҳи!” – деб масхара қилдилар. Сўнг Унга тупуриб, қамиш билан қайта-қайта бошига урдилар. Уни шундай масхара қилганларидан кейин, устидаги тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди. Сўнг Уни хочга михлаш учун олиб кетишди (Матто 27:26-31).

Narrator 1 Аскарларнинг вазифаси оддий: Носираликни тепаликка олиб бориб, қатл қилиш бўлган. Бироқ уларнинг ҳам ўз фикрлари бор эди. Аввалига, улар кўнгилхушлик қилмоқчи бўлишди. Кучли, яхши дам олган, қуролланган аскарлар ўласи қилиб калтакланган Жалилалик дурадгорни ўраб олишди ва Уни уришди. Қамчилаш – буйруқ эди, хочга михлаш эса фармон. Лекин ўлар ҳолда турган инсонни юзига туфлашдан ким ҳузур кўради? Туфлаш – жисмоний азоб бериш учун қилинмаган, жисмоний азоб беролмас эди. Фақат таҳқирлаш учун туфланади ва шундай бўлди. Аскарлар нима қилишди? Масиҳни таҳқирлаб, улар ўзларини муҳим одамдек ҳис қилишди. Сиз ҳам шундай қилганмисиз? Эҳтимол, ҳеч кимнинг юзига туфламагандирсиз, лекин ғийбат қилганмисиз? Туҳмат қилганмисиз? Жаҳл устида кимгадир қўл кўтарганмисиз ёки паст назар билан қараганмисиз?

Narrator 2 Қайсидир машинанинг ортидан узоқни ёритувчи чироқни ёқиб юрганмисиз? Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун кимгадир ёмонлик қилганмисиз? Исо билан ҳам аскарлар айнан шундай қилдилар. Биз ҳам шундай ишлар қилганимизда, буларни Исога қилган бўламиз. “Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз” (Матто 25:40). Бошқаларга қилган муомаламиз – Масиҳга қилган муомаламиз бўлади. Ўтаётган ҳар бир кунингизни сарҳисоб қилинг, босаётган ҳар бир қадамингизни ўйлаб, Худонинг олдига келиб, ибодат билан босинг. Эски табиатингиз маҳлуқини мамнун қилманг. Масиҳнинг сиз учун қандай азобларга дош берганини ўйланг. Сиз ҳам юқоридаги қонга ташна, дунёвий муҳимликка интиладиган жоҳил аскарларга ўхшаб қолманг. Ҳар тонг Худованд сизни Муқаддас Руҳи билан бошқаришини ва бу бошқарувни ҳис қилишни сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top