Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, Масиҳ йўлидаги ҳизматингиз қандай? Ҳаётни Худонинг Масиҳига топшириш улуғ баҳтдир. Лекин шайтон шоҳлигидан ўтиб Худонинг фарзандларига айланганимиз учун дунё бизни азобга мубтало қилади. Бизга азоб бериб Раббимиздан юз ўгиртиришга ҳаракат қилади. Ҳа азизлар, Масиҳ азоб чеккан, демак бизнинг азоб чекишимиз ҳам табиий ҳолдир. Бугунги ибодатимни айнан, Масиҳ учун азоб чекишимиз деб номладим. Келинг, Худонинг Каломи бу ҳақда нима дейишини кўриб чиқсак. 1Бутрус 4чи бобда қуйидаги оятлар битилган.
Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар. Аксинча, Масиҳнинг қанча азобларига шерик бўлаётган бўлсангиз, шунча хурсанд бўлинглар!
Шунда У шон-шараф ила осмондан тушиб зоҳир бўлгач, кўнглингиз яна кўпроқ қувончларга тўлади. Агар Масиҳ номи туфайли сизларни ҳақорат қилишса, бахтиёрсизлар! Чунки Худонинг Руҳи, шон-шараф Руҳи сизларда маскан қилади. Уларга қолса, Руҳни ҳақорат қиладилар, сизларда эса шарафланади. Сизлардан ҳеч ким қотил, ўғри, ёмонлик қилувчи ёки фитна-фасодчи бўлиб азоб чекмасин. Лекин агар бирор киши Масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин, аксинча, бу ном билан Худони улуғласин. Худонинг Ўз хонадонини ҳукм қилиш вақти аллақачон бошланди. Агарда биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Худонинг Инжилига итоатсизлик қилганларнинг охирати нима бўлади?
Азизлар, қўлларимни ибодат учун очаман. Истасангиз мен билан биргаликда ибодат қилинг. Худойим, Менинг тирик Раббим, берган нажотинг учун номингни улуғлайман. Худойим, дунё биздан юз ўгириб бизга қаршилик кўрсатяпти. Чунки биз энди бу дунёга эмас, аксинча, Сенинг Муқаддас Шоҳлигинги тегишлимиз. Худойим, биз азоб чекамиз, чунки Раббимиз ҳам азоб чекди. Чунки Раббимиз биз учун яраланди ва хочда жон берди. Худойим, бизни синаш учун бошимизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқея деб ҳайрон бўлмайлик, аксинча, Масиҳнинг қанча азобларига шерик бўлаётган бўлсак, шунча хурсанд бўлайлик.
Худойим, агар Сенинг Масиҳинг туфайли бизларни ҳақорат қилишса, баҳтиёр бўлишни бизга ўргат. Чунки Сенинг Руҳинг, шон шараф Руҳинг бизларда маскан қилади. Худойим, қотил, ўғри, ёмонлик қилувчи ёки фитна фасодчи бўлиб азоб чекишдан Ўзинг асрагин. Худойим, бордию Масиҳий бўлганимиз учун азоб чексак, уялмасдан, аксинча, бу ном билан Сени улуғлайлик. Худойим, Сен ҳеч қачон бизни тарк эмайман деб ваъда бергансан. Бизни ҳам Сен муқаддасдан юз ўгирмай, Сени ташлаб кетмаслигимиз учун Муқаддас Руҳинг билан бизни тўлдиргин. Дунё бизни қанчалар азобламасин, қанчалар қийноққа солмасин, қанчалар қувғин қилмасин, Муқаддас Руҳинг ва иноятинг бизни ҳеч қачон тарк этмасин. Сенинг буюк ва муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.