3:13

Муқаддас тоғда 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Азизлар, эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда биз Худо Мусо пайғамбар орқали амрлар берганини кўрган эдик. Бугун эса, Худонинг Каломидан жой олган ушбу қизиқарли хикоянинг давомини эътиборингизга ҳавола этаман.

Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганга мингинчи авлодигача мустаҳкам севгимни кўрсатаман. Худойингиз — Эгангизнинг исмини беҳудага айтманглар. Ким Унинг исмини беҳудага айтса, ўшани жазосиз қолдирмайди. Шаббат кунини ёдингизда тутинглар. Шаббат кунини муқаддас билинглар. Олти кун меҳнат қилиб, ҳамма ишларингизни бажаринглар. Еттинчи кун эса Шаббат куни бўлиб, бу кун Худойингиз — Эгамизникидир. Ўша куни ўзларингиз, ўғилларингиз, ёки қизларингиз, қулларингиз ёки чўриларингиз, хайвонларингиз, ёки шаҳрингиздаги мусофир ҳеч қандай иш қилмасин. Чунки Эгамиз олти кун давомида осмонни ва ерни, денгизни ва булардаги ҳамма нарсани яратди. Еттинчи куни эса дам олди.

Шунинг учун Эгамиз Шаббат кунини дуо қилиб, муқаддас қилди.

Ота-онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Худойингиз — Эгамиз сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади. Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғрилик қилманг.

Қўшнингизга қарши ёлғон гувоҳлик берманг. Қўшнингизнинг уйига ҳавас қилиб, кўз олайтирманг. Қўшнингизнинг хотинини, қулини, ёки чўрисини, ҳўкизини, ёхуд эшагини, унга қарашли бирор нарсани орзу қилманг. Бутун халқ момақалдироқ ва алангани, тоғнинг тутунини кўрди, карнай овозини эшитди. Халқ қўрққанидан титраб, узоқроққа бориб турди. Кейин халқ Мусога айтди: — Бизга сен гапир, биз эшитайлик. Лекин Худо бизга гапирмасин, тағин ўлиб кетмайлик.

— Қўрқманглар! — деди Мусо халққа. — Чунки Худо фақат сизларни синаш учун ва “Халқ гуноҳ қилиб қўймаслиги учун Мендан қўрқсин”, деб келган.

Шундан сўнг халқ узоқроққа бориб турди. Шу пайтда Мусо Худо турган зулматга яқин келди. Азизлар, ушбу Калом дарси орқали ўрганган ҳақиқатларни мустаҳкамлаш мақсадида баъзи саволлар устида фикр юритишингизни истаган бўлар эди. Саволлар қуйидагича: Ушбу кўриб чиққан хикояда Худонинг муқаддас эканини нимада кўриш мумкин? Бизга Ўн Амр сифатида машҳур бўлган Худонинг ҳалққа берган қонунлари Худонинг нақадар муқаддас эканини кўрсатади. Шуни айтингчи, Худо ушбу амрлар орқали Ўз ҳалқидан нимани кутган эди? Мусонинг ҳаёти оҳирига етар экан, у Худо берган қонуннларни китобга жамлайди. Шуни айтингчи, Каломга битилган ушбу қонунлар одам руҳига қандай таъсир кўрсатади?

Шуни айтингчи, Худонинг ушбу қонунларга одамларни итоат қилдиришининг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Худо ҳақиқатини излашда сизга омад тилайман. Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top