3:27

Худонинг Масиҳи дунёга келди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Ўша кунларда Қайсар Август бутун Рим дунёсидаги аҳоли рўйхатга олинсин, деган фармон чиқарди. Шундай қилиб, Сурияда Квириний ҳокимлик қилганда илк бор рўйхатга олиш содир бўлди. Ҳар ким рўйхатдан ўтиш учун ўз шаҳрига борди.

Шунингдек, Юсуф ҳам Жалиланинг Носира шаҳридан Яҳудияга, Довудлар шаҳри Байтлаҳмга борди. Чунки у Довуд насаби ва хонадонидан эди. У ўзига унаштирилган қиз, ҳомиладор Марям билан бирга рўйхатдан ўтмоқчи бўлди. Улар ўша ерда бўлганларида эса Марямнинг ой-куни тўлди. У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки мусофирхонада уларга жой йўқ эди. Ўша юртда чўпонлар бор эди. Улар тунда сурувларини пойлаб, далада тунар эдилар. Тўсатдан Худованднинг фариштаси уларнинг олдида пайдо бўлди ва илоҳий нур уларнинг кўзларини қамаштирди. Бу даҳшат чўпонларни ваҳимага солди.

– Қўрқманглар! – деди уларга фаришта. – Мен сизларга эл-халқни чексиз қувонтиражак Хушхабарни келтирдим. Бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Халоскор туғилди. У Раббимиз – Масиҳдир.

Мана, сизларга Унинг белгиси: йўргакланган, охурда ётган чақалоқни топасизлар. Бирданига фаришта ёнида лак-лак самовий қўшинлар бўй кўрсатди. Улар Худога ҳамду сано айтишарди: «Самодаги Худога ҳурмату иззат, Ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!» Фаришталар улар олдидан осмонга кўтарилган замон, чўпонлар ўзаро сўз қотдилар: – Қани келинглар, Байтлаҳмга бориб, Худованд бизга билдирган бу воқеани кўрайлик! Улар югура боришиб, Марям, Юсуф ва охурда ётган чақалоқни топдилар. Кўришибоқ, чақалоқ ҳақида ўзларига айтилган башоратдан сўзладилар. Ҳамма эшитганлар чўпонларнинг гапига жуда ҳайрон бўлишди. Марям эса бу сўзларнинг барини дилига тугиб олиб, чуқур ўйлаб юрди. Охири чўпонлар:  – Биз ҳамма нарсани айни айтилганидек топдик, – деб, эшитиб кўрганлари учун Худога ҳамду сано ўқиб, қайтдилар.

Орадан саккиз кун ўтиб, чақалоқни суннат қилмоқ лозим бўлди. Марям ҳомиладор бўлишидан олдин фаришта унга буюрганидай, боланинг исмини Исо қўйдилар.

Азизлар, Каломнинг ушбу қизиқарли ҳикояси устидан фикр юритишингиз учун баъзи саволлар устидан фикр юратисиз деган умиддаман. Саволлар қуйидагича:

Исонинг Довуд шаҳрида дунёга келиши нимаси билан муҳим эди? Шуни айтингчи, Масиҳнинг айнан охурда дунёга келиши ва Худо бу ҳақда оддий бўлган чўпонларга биринчи бўлиб ҳабар бергани Худонинг феъли ҳақида нимани билдиради? Худонинг Масиҳи ҳақида Ишайё пайғамбар қилган башорати орқали ваъда қилинган чақалоқни қандай таърифлаш мумкин? Бордию саволларга жавоб топсангиз, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Хайир азизлар. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top