3:14

Исо ҳаёт нони (Юҳанно 6)

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Қайиқчалар тўхтаган жой Раббимиз Исо шукрона дуосини ўқиган ва халқ нон еган ерга яқин эди. Халойиқ Исо билан шогирдларининг у ерда йўқлигини кўргач, қайиқларга тушиб, Исони қидириб Кафарнаҳумга сузиб келишди.

Кўлнинг бериги бўйидан Уни топдилар. – Устоз, Сен қачон бу ерга келдинг? – деб сўрадилар. Исо уларга шундай жавоб берди: – Сизларга гапнинг ростини айтсам, сизлар ибратли мўъжизаларни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун Мени қидиряпсизлар. Сиз ўткинчи озиқ учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озиқ учун ҳаракат қилинглар, уни сизларга Инсон Ўғли беради.

Инсон Ўғли эса Ота – Худонинг муҳрига моликдир.  Халқ Исодан: – Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак? – деб сўради. Исо деди:  – Худога маъқул иш – Худо юборган Зотга ишонишдир. – Бизлар Сенга ишонишимиз учун қандай иш қиласан, кўрайлик-чи, қандай ибратли мўъжиза кўрсатасан? – деди халойиқ. – Ота-боболаримиз саҳрода манна еганлар, Тавротда: „Ейиш учун уларга осмондан нон ёғдирди”, деб ёзилган.  Исо уларга деди: – Сизларга ростини айтсам, сизларга осмондан нон берган Мусо пайғамбар эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Менинг Отам беради. Худо берган нон осмондан тушувчи ва дунёга ҳаёт бағишловчи нондир. Бунга қарши халқ: – Ҳазрат, бундай нонни бизга доимо бериб тургин! – деди Исога. Исо шундай айтди: – Мен ҳаёт нониман.

Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас. Лекин Мен сизларга айтган эдим-ку, Мени кўриб турган бўлсангизлар ҳам, ишонмаяпсизлар. Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман. Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман. Мени Юборганнинг иродаси – Унинг Менга берганларидан ҳеч бирини йўқотмаслигим, балки охирги кунда уларнинг ҳар бирини тирилтиришимдир. Отамнинг иродаси яна шуки, Унинг Ўғлини кўрган, Унга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлсин. Мен эса бундайларни охирги кунда тирилтираман.

Азизлар, Худо Масиҳининг айтган ҳақиқатлари ҳақида ўйлаб фикр юритишингиз учун баъзи саволларни бериш истагидаман. Саволлар қуйидагича. Исо Масиҳнинг гапларига қараганда осмондан тушган ҳақиий нон нимани назарда тутади? Ҳаёт нонини еганлар Худодан қандай мукофот оладилар? Азизлар, бордию бу саволлар устида фикр юритиб жавоб топсангиз уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Худонинг ҳақиқатини излашингизда Раббимиз сизга ёрдам беришини тилаб қоламан. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top