3:06

Бахтнинг тўлови

MP3

«Қийналганларга ҳар кун ташвиш, лекин юрагида шодлик бўлса доимо байрам» (Маталлар 15:15).

Ассалому алайкум. Аёллар учун кайфиятнинг турли туманлиги, ҳис-туйғуга мўл бўлиш янгилик эмас. Кун давомида ҳар бир аёл турли ҳил кайфиятда бўлиб, ўзини турлича ҳис қилиши мумкин. Аёллар ҳис-туйғуга қанчалик бой бўлишмасин, албатта доимо яхши нарсаларни ҳис қилишни, яхши кайфиятда бўлиб, шод-ҳуррам умр кечиришни истайди. Бу истак эса бизларни ўз туйғуларимизни бошқаларнинг манфаатидан устун қўйишга етаклайди. Баъзи аёллар буни тушунган ҳолда бошқаларнинг ҳис-туйғуси билан ҳисоблашмай, фақат ўз хурсандчилигини, мамнунлигини ўйлаб худбинлик қилишади.

Бошқалар эса, ҳис-туғуга берилувчан бўлгани учун, билмаган ҳолда мана шу ҳис туйғуларининг ортидан эргашиб, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини топтайдилар. Ҳар икки ҳолат ҳам худбинликдан бошқа нарса эмас. Ҳис туйғуларимиз бизни бошқарган пайтда, Худонинг ҳаётимиз учун кўзлаган режасига тупурамиз. Худо бу режани ҳаётимизда амалга оширишига йўл қўймаймиз. Биз ҳар доим, умримиз оҳиригача бахтли ҳаёт кечиришни истаймиз. Шундай экан нега бахтли бўлмаслигимиз керак? бахтли бўлишимизга нима ҳалал беради? Ҳаётимиз кўнгилдагидай, силлиқ бахтли кечса хурсанд бўламиз. Аммо бу ҳаёт, ҳар доим ҳам биз ўйлагандай, биз кутгандай бўлавермайди. Баъзида ноқулайликлар, кўнгилсизликлар бўлиб туради. Аммо бахтли яшашга интилган аёл буларни четлаб ўтишнинг ҳам уддасидан чиқади. Ўзимиз истагандак яшаш учун бахтли яшашимизга ҳалал берадиган нарсалардан ўзимизни олиб қочамиз.

Масалан, бирор нарса қилиб кейин афсусланиб қолишни истамаймиз. Афсус-надоматлар ҳам хурсанд ва бахтли ҳаёт кечиришимизга ҳалал беради. Шунинг учун кейинчалик бизни афсуслантириши мумкин бўлган яхши ҳам ёмон ҳам ишларга қўл урмаймиз. Кўпчиликнинг орасида уялиб қолишни истамаймиз, шунинг учун ҳам кўпчиликка аралашиб кетамиз. Кимдандир кўнглимиз қолишини истамаймиз, шунинг учун бошқалар ҳақида қайғурмаймиз, улар билан жуда яқин бўлиб кетишдан ўзимизни тиямиз. Агар бирор нарсани тушунмасак, ўзимизни ёмон ҳис қиламиз, шунинг учун янги нарсалар ўрганишдан ўзимизни тортамиз. Бизга бор билимимиз ҳам етарлидай туюлади. Ким биландир гаплашаётганда ёки кўпчилик олдида ҳижолатда қолиш жуда ёқимсиз нарса, шунинг учун кўпчиликнинг олдида сўзга чиқмаймиз, ҳижолатга қолмаслик учун масъулиятни ўз бўйнимизга олмаймиз.

Кимнингдир муаммоси ёки кулфати бизни ҳам хафа қилишини истамаймиз, шунинг учун ҳам бошқалар ҳақида қайғуришдан ўзимизни тиямиз.

Шу йўсинда биз ўзимизнинг бахтли ҳаётимизни яратамиз. Ҳеч кимни биз қўйган чегарага яқинлаштирмаймиз. Шу таҳлит хурсанд ва бахтли ҳаёт кечирамиз. Аммо бу нарса Худо истаган бахтми? Албатта йўқ. Шунга қарамай, бахтли бўлишимиз учун нима талаб қилинса, ўша нарсаларни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам ўзимизга яратиб оламиз. Бахтнинг бу тўлови бизни ўта худбин ва итоатсиз фарзандга айлантириб қўяди. Бу ҳақида Худо нима дейди? Буни билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатларимизни тингланг, ҳамда бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга кириб кўринг. Бундан асло афсусланмайсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top