3:23

Мамлакатимиз Худоси Муқаддас Китобдаги Худодир

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Аждодларимиз имони деб номланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, дастуримни бошлашдан аввал сизга бир савол бериш истагидаман. Шуни айтингчи, Масиҳ ҳақидаги хушхабар Ўрта Осиёга қачон келган? Ўрта Осиёда Масиҳийлик қандай ривожланган? Дастуримиз давомида айнан шу ва шунга ўҳшаш саволларга жавоб топишга харакат қиламиз.

Бугунги кунда мамлакатимиз мустақил юрт сифатида танилган Ўрта Осиё таҳаддуди тарихнинг кўҳна даврларидан бошлаб ўз аҳолисига эга эди. Тарихий манбаларга қараганда, Муқаддас Китобда исми қайд қилинган Айюб пайғамбар Бухоро яқинида яшаб ўтган. У ерда “Айюб қудуғи” деб аталмиш ажойиб тарихий жой ҳам бор. Эрамиздан олдинги олтинчи асрда, яҳудий Дониэл сургундалик пайтида, Форсия подшоҳи Шоҳ Дорий Мидёний Ўрта Осиёнинг катта бир қисмини эгаллайди. Худди шу Дорий ўз халқига қуйидаги берган амрни Дониэл пайғамбар китобининг 6чи боб, 26чи оятида кўришингиз мумкин.

У эълон қилиб шундай дейди: “Амр этаманки, подшоҳлигим ҳудудидаги ҳар бир туманда Дониэлнинг Худоси олдида қўрқувда ва эҳтиромда бўлсинлар, чунки У тирик ва абадий Тангридир, Унинг шоҳлиги парчаланмас, Унинг ҳокимияти абадийдир.” (Дониэл 6: 26) Шундай қилиб, бугунги Ўзбекистон ерининг аҳолисига Муқаддас Китобнинг Худосини ҳурмат қилиш ва Унга хизмат қилиш амр этилган эди. Эрамизнинг 33чи йилида, яҳудийларнинг Ҳосил байрами кунида, ўша даврда маълум бўлган ҳамма халқларнинг вакиллари Қуддусда жам эди. Муқаддас Китобнинг “Ҳаворийлар фаолияти” қисмида (Хав 2:9), улар ҳақида шундай ёзилган: “…Парфияликлар, мидияликлар, эламликлар, месопотамликлар, яҳудийлар, каппадокияликлар… ва араблар ҳам, довдираб бир-бирига: “Бу қандай гап?” — деб таажжуб изҳор этарди: “Қандай қилиб булар, яъни Исо Масиҳнинг шогирдлари бизнинг тилларимизда Худонинг улуғ ишлари ҳақида гапираётганларини эшитяпмиз?”

Ўша кишиларнинг кўпчилиги Ўрта Осиё фуқаролари эди. Қадимги “ўзбек халқининг” масиҳийлар Жамоатининг Ибтидоси бўлмиш ушбу воқеа шоҳидлари бўлганликлари ажойиб. 70чи йилда Рум ҳукмдори Неру Қуддусни вайрон қилади. Натижада Масиҳийлар Жамоати бутун кичик Осиё ва Ўрта Осиё бўйлаб, то Ҳиндистону-Хитойгача тарқалиб кетади. Бунга сафарга чиқиб, Исонинг Ҳаёти ва таълимотини ўша ўлкаларга етказган масиҳийлар сабаб бўлишади. Мана шу биринчи масиҳийлар ҳақидаги баъзи ҳужжатлар бизгача етиб келган. Бардесн, тахминан эрамизнинг 196 йилида масиҳийларнинг ҳаёти ҳақида шундай ёзган эди: “Бизни Масиҳнинг исми билан масиҳийлар деб аташади. Бизнинг одатларимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, бизнинг умматимиз имонимизга қарши бўлган ҳар қандай нарсадан сақланишади. Парфиялик масиҳийлар иккита хотин олмайдилар. Яҳудий-масиҳийлар хатна қилишмайди. Бизнинг Бақтриялик опаларимиз нотанишлар билан зинога боришмайди. Форсийлар ўз қизларига уйланишмайди. Мидияликлар энди ўлаётган қариндошларини чўлда ташлаб кетишмайди ёки тириклайин кўмишмайди. Едесликлар эса энди агар хотинлари ёки қизлари зино қилсалар, уларни ўлдиришмасдан Худонинг ҳукмига ҳавола қилишади. Хатралик масиҳийлар ўғриларни тошбўрон қилишмайди”. Азизлар, хикояни келаси сафар давом эттирамиз. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top