3:07

Шогирднинг мақсади нима?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг қарами кенг. Мана бугун, юртимизда ҳам ҳазрати Исонинг издошлари пайдо бўлди. Бир неча шаҳарларда жамоатлар ўз ишини юритмоқда. Шундай бўлса-да, юртимиздагиг кўпчилик нажот ҳақида ҳали эшитганлари йўқ. Инжил Хушхабари етиб бормаган қишлоқлар кўп. Биз нима қилишимиз керак? Мақсадимиз нима? Худо ер юзида Ўз Шоҳлигини ўрнатишига (Мт.16:18) ва бу ишда У ҳақиқат устуни бўлмиш (1Тм.3:15) Ўз жамоатидан фойдаланишига биз ишонамиз тўғрими? Юртимизнинг ҳар бир қишлоғида, ҳар бир маҳалласида жамоатлар очилиши учун нима қилишимиз керак? Худо биздан нимани хоҳлайди? Албатта, бу — инсон кучи билан эришиб бўлмайдиган вазифа. Уни амалга ошириш учун биз ҳазрати Исонинг насиҳатларига, кўрсатмаларига мурожаат қилмасак бўлмайди.

Ҳазрати Исонинг охирги сўзларини (Мт.28:18-20) ўқисак, Унинг биздан — Ўз жамоатидан нима хоҳлаётганини билишимиз мумкин. Ана шу оятларда Унинг бутун дунёда Осмон Шоҳлигини ўрнатиш ҳақидаги режаси баён этилган. Биз бу ишни фақатгина Худо тақдим этган ҳуқуқ билан амалга оширишимиз мумкин. У: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилди”, деб айтган эди. Агар У ҳокимиятга эга бўлса, Унинг режаси албатта амалга ошади. Демак биз Унинг режасини амалга оширишда иштирок этишимиз мумкин. Тимўтийга иккинчи мактубдаги 2чи бобнинг 2чи оятини ўқисак, у ерда ҳам бошқаларга таълим бериш ва уларни мураббийлик даражасига етказиш мураббийликнинг асосий принципи эканлигини кўрамиз. Тимўтий ўзи ўрганган нарсаларни таълим беришга қобилиятли одамларга ўргатиши керак эди. Руҳий ўсган имонли киши ўзи билиб олган нарсаларни бошқаларга шунчалик ўргатиб қолмай, уларни ўзлари таълим бера оладиган даражага етказиши керак.

Улар ҳам ўз навбатида бошқаларга насиҳат бериб, Масиҳга итоатли бўлишни ўргатишлари лозим. Титусга мактуб йўллаб Павлус соғлом таълимот беришга эмас, балки соғлом таълимот асосида Титусга насиҳат қилишига далда беради. Таълимотнинг самараси туфайли одамларда яхши фазилатлар ривожланиши ва ҳаёт тарзи ўзгариши лозим, акс ҳолда таълимот беҳуда бўлади. Бировга ҳафталаб Муқаддас Китобни ўргатишимиздан кўра, ўша одамга ўз ҳаёт тарзимиз билан гувоҳлик берсак яхшироқдир, чунки қуруқ гапдан кўра ҳаётга татбиқ қилинган таълимот одамнинг эътиборини ўзига кўпроқ жалб қилади. Биз Исони ўз ҳаётимизда акс эттиришимиз керак, шундагина одамлар Исога ишонишади. Аёллар ҳам Буюк Топшириқда ва шогирд орттиришда иштирок этишлари керак, бунинг учун улар бир гуруҳ одамга Муқаддас Китобни ўргатишлари ёки семинарияни бошқаришлари шарт эмас.

Улар ўз ҳаёт тарзи билан, насиҳатлари ва соғлом таълимот асосида берилган гувоҳликлари билан бундай буюк ишга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Азизлар, афсус менга ажратилган вақт ҳам ўз нихоясига етди. Қуйидаги хикоянинг электрон шаклини www.najot.com сайтидан кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр мулоҳазаларингиз билдириш истагида бўлсангиз dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top