3:14

Ибодат Худо билан дардлашувдир

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, дастуримни бошлашдан аввал, сиз мухтарамга бир савоб бериш истагидаман. Шуни айтингчи, ибодат хаётингизда қандай ўринни эгаллайди? Сиз тез тез ибодат қилиб турасизми? Ёки сиз учун бошқа савол актуаллроқ бўлиши мумкин? Яъни, ибодатнинг ўзи нима, деган савол. Шаҳсан мен ҳам, илгари худди шу саволни ўзимга берган эдим. Шунда мен бу саволимга жавоб топишни излаш мақсадида Худонинг Каломини ўрганишни бошладим. Каломни ўрганар эканман, у ерда шуни билдимки, ибодат, бу худди дадам билан биргаликда қандайдир муаммо устида гаплашишимиз, дардлашимиз ва бир биримизга хурсандчилигимизни билдиришга жуда ўхшаш жараён эканини тушуниб олдим.

Лекин ибодат айнан осмондаги Отажонимиз, яъни Яратувчимиз билан бўладиган дардлашиш ва хурсандчиликларим билан бирга бўлиши эканига амин бўлдим. Ха азиз дўстим, бу худди шундай. Агар Худо билан муносабатингиз яхши бўлса, У билан худди ердаги мехрибон отангиз билан гаплашгандек бўласиз.

У сизга қўлидан келганича ёрдам беради, сизни диққатлик билан тинглайди, хуллас сизни Ўз фарзандидек яқин кўради. Ибодат нима эканини билиб олган бўлсак кейинги саволни туғилиши аниқ. У ҳам бўлса ибодатни қандай қилган яхши, деган савол. Ибодатни ҳар ким ҳар хил амалга оширади. Лекин аниқ ва тўғри жавоб топиш учун Худонинг ўзидан, яъни Унинг Муқаддас Каломидан ўрганиб олишимиз мумкин. Агар Луқо хушхабаридаги ўн биринчи бобни ўқисангиз, қуйидаги оятларга кўзингиз тушади. Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин.

Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир». Азизлар, қандай муаммога дуч келманг, қандай хурсандчиликка тўлманг, эсингизда бўлсин, Осмондаги Отажонимиз сизни тинглашга доим тайёрдир.

Азизлар бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top